Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Жамоа шартнома амалда

2018 йил 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати давлат унитар корхонаси Наманган вилоят бошкармасининг 2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2017 йилда бажарилиши юзасидан конференция ўтказилди. Конференцияда бошқарма бошлиғи Х.Асроров ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Абдурахимова хисобот бердилар ҳамда жамоа шартнома бандларини бажарилишини назорат қилувчи комиссия далолатномаси ўқиб эшиттирилди.
Жумладан, жамоа шартномасига 15 та бўлим, 155 банд киритилган бўлиб, барчаси бажарилган.
– Инкассатор ва хайдовчилар Узбекистон Республикасининг «Мехнатни мухофаза килиш тугрисида»ги конунининг 17-моддаси, мехнат конунчилиги ва Марказий банкнинг 668-сонли йурикномаси талабларига асосан белгиланган тартибда тузилиб тасдикланган жадвал ва руйхат асосида йилда бир марта мунтазам равишда бошкарманинг хисобидан тиббий курикдан утказиб келинмокда. Ушбу конуннинг 13-моддасига хамда Республика Инкассация Бирлашмаси Кенгашининг 2011 йил 5 майдаги 20/10-сонли карори билан тасдикланган Низомга асосан бевосита кимматликларни ташиш ва накд пул тушумини инкассация килиш ишларида катнашувчи ходимларни ўз вақтида хизмат кийимлари, пойафзал ва аслаха-анжомлар билан бепул таъминлаб борилмокда.
Бошқарма бўйлаб юрар эканмиз, маънавият хонасини янги жиҳозлар билан таъминланганини кўриб жуда ҳам ҳурсанд бўлдик. Бу эса ходимларни нафақат моддий, балки маънавий томондан қўллаб-қувватланаётганлигидан далолат эмасми.

Н.Гафарова
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар
кенгаши раиси.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!