Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй
Archives:

ДИНИЙ МАСКАНЛАРДА КАСАБА УЮШМАСИ

Аъзо ташкилотлар сонини кўпайтириш орқали халққа янада яқинлашиш, касаба уюшма хизматидан фойдаланувчи қатламни кенгайтириш «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»даги асосий мақсадларимиздан бўлмоқда. Шу мақсадда тумандаги масжидларда ишловчилар билан суҳбатлар ўтказилди. Икки томонлама хайрихоҳлик натижасида мавжуд 11 та масжидда ишловчи 55 нафар юртдошимиз касаба уюшма хизматидан фойдаланадиган бўлишди. Улардан 26 нафари диний маълумотга эга.

Касаба уюшма туҳфаси

ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ, ЎҒИЛ-ҚИЗЛАР КУЛГУСИ ЖАРАНГЛАСИН! Яратганнинг энг тотли тортиғи, шубҳасиз, фарзанддир. Бу неъматнинг қийматини фарзанд кўриш орзусидаги инсонлар бошқалардан кўра яхшироқ англашади. Ҳамиша, ҳар соҳада ўз аъзоларига мададкор ҳисобланган касаба уюшмалари ана шундай кишиларнинг оғирини енгил қилишга эришиб келишмоқда. «Умид гулшани» сиҳатгоҳида мақсадли даволаниб, фарзанд кўриш қувончига эришган оилалар саноғи вилоятимизда ҳам талайгина. Уларнинг аксарияти

ЎҚУВЧИ ТАЪЛИМГА ҚАЙТДИ

Бугун касаба уюшмаси кириб бормаган соҳанинг ўзи қолмади ҳисоб. Бу, табиийки, бизнинг ижтимоий ҳаётда ўз ўрнимиз, давлатимиз ривожида ҳиссамиз борлигидандир. Кейинги пайтларда ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимидаги о-риқли муаммолар тез-тез эътироф этилаётгани тармо-имизга қарашли ўқув масканларига эътиборимизни кучайтиришни тақозо қилмоқда. Тумандаги Ўзгариш маиший хизмат касб-ҳунар коллежига амалий ёрдам кунларини ташкил этдик. Унда ўқувчиларнинг дарсга қатнаши

СИҲАТГОҲДА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ МУҲОКАМАСИ

«Чортоқ» санаторийсида Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонига бағишланган маънавият соати ўтказилди. Унда ЎзКУФ қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси мутахассиси Маҳмуда Мурзаева, санаторий бош врачи Шамсиддин Абдуназаров маънавият соати иштирокчиларига ушбу фармоннинг бугунги ва келажак ҳаётимиздаги улкан аҳамияти хусусида маълумот беришди. Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси

Click to listen highlighted text!