Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 

Барчага яхши маълумки, тизимда ишчи-ходимларни, ташкилотларни рағбатлантирувчи қатор танловлар бор. Улар орасида икки йилда бир маротаба ўтказиб келинаётган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу кўрик-танлов фаолияти намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилотларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш, корхона, ташкилот ва муассасаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бошланғич ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш, бошланғич ташкилотлардаги касаба уюшмаси фаоллларининг профессионал даражасини ошириш, уларда ижодкорлик қобилиятини шакллантириш ва касаба уюшмалари фаолларини, шунингдек ёшларни касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида ўтказилади. Ушбу кўрик-танлов Низомига асосан 2 та номинация бўйича, яъни аъзолар сони 100 нафаргача бўлган ва 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилиб, ғолиблар нвбатдаги босқичга етиб келишди.

Вилоят миқёсида ўтказилган ушбу танловнинг 1-босқичида 2000 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

– Жойларда намунали бошланғичларнинг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги аъзолар манфаатининг устувор бўлаётганидан, ишчи-ходимларнинг касаба уюшмасидан розилигини англатади, ­­- дейди Бирлашма Кенгаши раиси З.Маҳкамова. ­- Бу эса, барчамиз яхши англаётганимиздек, юрт тараққиётига, тинчлик бардавомлигига бизнинг ўзига хос ҳиссамиздир. Чунки иш ўрнига эга бўлган фуқаро шу ердан рози, шароитларидан кўнгли тўқ, даромадидан қониқиш туймас экан, у ерда касаба уюшмасининг фаолиятини етарли деб баҳолаб бўлмайди. Шу маънода, бугунги ғолибларимизнинг иш тажрибасини оммалаштириш, жойига бориб мастер-класслар ўтказиш орқали уларнинг фаолиятини кенг тарғиб қилишни ҳам режалаштирмоқдамиз. Зеро, намунали бошланғичлар сонининг кўпайиши аъзолар манфаатининг самарали ифода этилаётганидан далолат.

Ғолиблар, аввалги йилларда бўлганидек, Республика босқичида ҳам вилоят шаънини муносиб ҳимоя қилиб, ёруғ юз билан қайтишларига тилак билдирдик.

Марҳамат, уларнинг номи билан тўлиқ танишинг:

Учқўрғон туман Ихтисослашган санъат мактаб-интернати бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Мухаррам Тоштемирова

аъзолар сони 100 нафардан юқори бўлган

– Чуст туман 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Муқаддас Қурбонбоева

 Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси  тармоғидан

аъзолар сони 100 нафаргача бўлган

– Ўзбекистон Ҳалқ демоктарик партияси бошланғич касаба уюшма қўмита раиси Мўтабар Қозиева

аъзолар сони 100 нафардан юқори бўлган

– Республика Инкассация хизмати ДУК Наманган вилоят бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Абдурахимова

 Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан

аъзолар сони 100 нафаргача бўлган

 – Наманган вилоят “Ғўза уруғчилиги” бирлашмаси бошланғич касаба уюшма қўмита раиси Мурубат Қамбаралиева

аъзолар сони 100 нафардан юқори бўлган

Уйчи пахта тозалаш акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшма қўмита раиси Абдусаттор Қурбонов

Наманган шаҳар хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи касаба уюшма қўмита раиси Хондона Усманова

 Соғлиқни сақлаш ходимлари  касаба уюшмаси тармоғидан

аъзолар сони 100 нафаргача бўлган

– Чортоқ Тиббиёт коллежи бошланғич касаба уюшма қўмита раиси Раънохон Иннатуллаева

аъзолар сони 100 нафардан юқори бўлган

– Наманган туман Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмита раиси Содиқжон Иброхимов

 Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо вахизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан

аъзолар сони 100 нафаргача бўлган

 – Поп нон савдо МЧЖ бошланғич касаба уюшма қўмита раиси Шодина Мамарасулова

 аъзолар сони 100 нафардан юқори бўлган

Наманган вилоят “Сувоқава” Давлат унитар корхонаси касаба уюшма қўмита раиси Хасанбой Мўминов

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан

аъзолар сони 100 нафаргача бўлган

Норин қурилиш ва сервис касб-ҳунар коллежи бошланғич касаба уюшма қўмита раиси Қ. Расулов

аъзолар сони 100 нафардан юқори бўлган

 “Қамчиқавтойўл” йўлларидан фойдаланишга ихтисослашган корхонаси бошланғич касаба уюшма қўмита раиси М. Назиралиев

 Энергетика соҳаси ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан

аъзолар сони 100 нафардан юқори бўлган

– Наманган худудий электр тармоқлари корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Рустамжон Дадамирзаев

 

РАХИМЖОН Содиқов, 

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

Бирлашмасининг Ташкилий ишлар бўлими мудири         

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!