Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ВАТАН БЎЙЛАБ САЁҲАТ

Наманган вилоят касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси томонидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарларга саёҳат ташкил этилмоқда. Апрель ойининг дастлабки ўн кунлигида 300 нафар меҳнаткаш қадимий шаҳарларимиздаги мўъжизаларни ўз кўзи билан кўриш бахтига мушарраф бўлди.

Мамлакатимизда сайёҳлик соҳасининг ривожланаётганлиги, бу борадаги қулайликларнинг янада кенгаяётганлигини эътироф этиш ўринли. Айтиш ўринлики, саёҳатчиларнинг ҳар бири ўзига хос таассурот билан қайтаётганлиги, уларнинг ижтимоий тармоқларда акс этиши туризм ва туристик инфратузилмани ривожлантиришни янада  қўллаб-қувватлаш, миллий туристик хизматларни халқаро сайёҳлик бозорларига фаол интеграциялашувига касаба уюшмасининг нечоғлик кўмаклашаётганлигидан далолат бермоқда.

Ички туризм дастури доирасида Ватанимиз бўйлаб саёҳат линияларини белгилаш, мазкур маршрутлар бўйича эсда қоларли зиёратлар ташкил этиш ишларини давом эттирамиз.

 

Қосимжон ХОЛБОЕВ,

Наманган вилоят касаба уюшмалари

ташкилотлари Бирлашмаси

бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!