Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

«Ўзбекситон бўйлаб саёҳат қил»

Жорий йилнинг апрел ойининг дастаблки кунларида транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” унитар корхонасининг ходимларидан 96 нафарини Самарқанд шаҳрининг қадамий гўшаларига саёҳатлари уюштирилди.

2 кундан иборат саёҳат давомида саёҳатчилар Самарқанд шаҳрида жойлашган Ҳазрати Хизр мақбараси ва биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрларини зиёрат қилиш билан бошлади.

– Шундан сўнг Регистон мажмуаси, Имом-ал-Бухорий, Махдумий Аъзам Косоний мақбараларини зиёрат қилаётганимизда, -дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Мамиржон Назиралиев,- аввало Ватанимиз тинчлиги, осайишта ҳаётимизни гуллаб-яшнаши учун барчамиз дуоларга қўл очдик.

Бундай саёҳатлар бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам йил давомида уюштирилиб борилади.

 

Ф.ЭРМАТОВА,

Қўмита мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!