Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

«Ўз касбининг моҳир эгалари» аниқланмоқда

 Маълумки Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси билан бирга турли тармоқларда меҳнат қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган турли касб эгалари меҳнатини қадрлаш ўзгаларга ўрнак сифатида муносиб рағбатлантириш мақсадида 2012 йилдан буён ҳар йили бир маротаба “Ўз касбининг моҳир эгаларини” ни тақдирлаш тадбири ўтказиб келинмоқда.

Айни пайтда ушбу тадбирларнинг саралаш босқичлари барча вилоятларда бўлгани каби Наманган вилояти касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси томонидан қуйи босқчларида анъанага мос тарзда ўтказилмоқда.  Худди шундай тадбир Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши томонидан юқори кўтаринкиликда ўтказилди. Унда бошланғич img_0083касаба уюшма ташкилотлари ва улардаги касб эгаларининг иштирокини имкон қадар кенгроқ қамраб олиш мақсадида тарғибот – ташвиқот ишлари олиб борилди ва 300 нафардан ортиқ фаоллар иштирок этдилар.

“Ўз касбининг моҳир эгалари” ни аниқлаш жараёнида ходимнинг муайян бир соҳада кўп йиллар меҳнат қилиб келаётган тажрибали мутахассси бўлиши,  ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан бажариши, соҳани ривожлантириш мақсадида олиб бораётган изланувчанлиги, ёшларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатиб, кўплаб шогирдлар тайёрлаши, меҳнат жамоасида обрў эътибори каби кўплаб ҳислатлар инобатга олинди, — дейди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюdsc_1872шмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси М. Ғаффарова.

Тадбир иштирокчилари ўзлари томонидан тайёрланган слайдлар ҳамда чиқишлар орқали амалга ошириб келаётган фаолиятларини намойиш этдилар. Қуйи босқич ғолибларининг ҳужжатлари вилоят масъул ташкилотчисига тақдим этилди. Айни пайтда вилоятнинг барча туман кенгашлари томонидан “Ўз касбининг моҳир эгалари” аниқланмоқда.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!