Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“Ўз касбини мохир эгалари”

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 20 июлдаги “Янги тахрирдаги  “Ўз касбини мохир эгалари” ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Низомга ўзгартиши ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида”ги 3-7 сонли хамда шу хақидаги вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари кенгашининг 2016 йил 28 июлдаги 5-2с сонли раёсат қарорлари асосида  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг 2016 йил 28 июлдаги 6-12с сонли раёсат қарори қабул қилинди. Юқоридагиларга асосан тизимдаги бошланғич касаба уюшма тащкилотлари ва уларда касб эгалари иштирокини ушбу тақдирлаш тадбирига кенг жалб қилинди. Натижада ўз касбини мохир эгалари” ни тақдирлаш тадбирини 1-босқичи 1-августдан 25-августга қадар бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ўтказилди. Тизимдаги  96 бошланғич касаба уюшма ташкилотларида 228 нафар ходимлар қатнашдилар ва тадбир бешта наминация ташкил этилди. “Ўз касбини мохир эгалари” тақдирлаш тадбирида, тақдирлаш учун муносиб номзодларни танлаб олишда турли касб эгалари бўлишига, муайян сохадаги иш тажрибаси хамда эришган ютуқларига, жамоатчилик орасидаги обрў-эътиборига, мамлакатимизда олиб бораётган кенг кўламли ишлар мазмун-мохиятини тўғри англаши ва уларни қўллаб қуватлашга алохида этибор қаратаётган  ўз касбини мохир эгалари танлаб олинди.

“Ўз касбини мохир эгалари” ни такдирлаш тадбирини 2 боскичи 1 сентябрдан 20 сентябрга қадар ўтказилиб унда бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ғолибликни қўлга киритган ва хужатлари такдим этилган ўз касбини мохир эгалари катнашдилар.

“Ўз касбини мохир эгалари” тақдирлаш тадбири 2 боскичида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан 15 нафар Ўз касбини мохир эгалари тақдирландилар. Ўз касбини мохир эгалари тақдирлаш жараёни тантанали равишда ўтказилди.

“Ўз касбини мохир эгалари” тақдирлаш тадбири 3 босқичига 3 та номинация бқйича ғолиб деб топилган Бобоев Одилжон Абдухакимович  3-мактаб маънавий –маърифий ишлар бўйича директор уринбосари “Энг мохир маънавият таргиботчиси”, Хайриддинов Усмонхон Улмасхонович 8-мактаб тожик тили ва адабиёти фани ўқитувчиси “Энг мохир ўқитувчи”, Сулаймонов Ахмаджон Мамутжонович  31-мактаб ўқув ишлари буйича директор ўринбосари “Энг мохир ўқув тарбия ишлар етакчиси” номинациялари бўйича хужжатлари тадбирнинг 3 босқичига тавсия этилди.

“Ўз касбини мохир эгалари” такдирлаш тадбирини ўтказилиши ўқитувчи ва мураббийларда ўз касбига бўлган қизиқишини ортиришга, ўз устида кўпрок ишлашга, ёш авлодни тарбиялаш Ватан олдида турган муқаддас вазифаси  эканлигини англашга ундади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!