Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакат ёшларига бўлган эътибори ва ишончи ётибди десак, муболаға бўлмайди. Дарҳақиқат, мамлакатимизда давлат мустақиллиги қўлга киритилган илк йиллардан бошлаб ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бу эътиборни таълим грантлари, ёш оилаларга ажратилаётган кредитлар, меҳнат қонунчилигидаги имтиёзлар мисолида кўришимиз мумкин. Албатта, ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашнинг самарали йўлларидан бири уларнинг бандлигини таъминлаш ҳисобланади.

Коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, бу борада уларнинг устувор ҳуқуқ ва имтиёзларини тарғиб этиш мақсадида Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалик ҳамда Поп транспорт ва алоқа  касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан ўқув-машғулот уюштирилди. Унда вилоят тармоқ касаба уюшма қўмитаси раиси Илҳомжон Султонов иштирок этди.

И.Султонов коллежни тамомлаётган ўқувчиларга ишга жойлашишда имтиёзлар ва меҳнат кафолатлари бўйича ҳамда Меҳнат Кодексининг бир қатор моддалари, шунингдек, коллежни битириб ишга жойлашишда қандай йўл-йўриқларнинг аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.

Бу каби ўқувлар тармоқ касаба уюшмасига аъзо барча коллежларда график асосида ўтказилиши белгиланган.

Феруза ЭРМАТОВА,
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш,
қурилиш   индустрияси   ходимлари
касаба уюшмаси Наманган вилояти
бирлашган қўмитаси

Д.Рахмонова уюштирди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!