Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

«Ўқитувчи ва мураббийлар» куни

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши томонидан 1-Октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан шаҳар кенгаши Раёсатининг 2016 йил 19 с ентябрдаги 6/18 “с”-сонли қарори асосида амалга ошириладиган фаолият юзасидан тадбирлар режасини ишлаб чиқиб тасдиқлади.

Тасдиқланган тадбирлар режасига асосан таълим ва маданият муассасаларида фахрий ўқитувчилар иштирокида турли мавзуларда байрам тадбирлари, давра суҳбатлари, “Маънавият соат”ларини ташкиллаштириб ўтказилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан Учқўрғон туманида ётоқ билан пахта йиғим теримида иштирок этаётган хашарчилар холидан хабар олинди, улар учун байрам дастурлари ҳамда совға саломлар берилди.
dscn9584Байрам муносабати билан Наманган шаҳридаги “Гўзал” тантаналар мажмуасида Наманган шаҳар хокимлиги билан хамкорликда 225 нафар касб ҳунар коллежлари, академик лицейлар, ДИМИ, БЎСМлари, умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва фахрий педагоглар таклиф этилиб, бир пиёла чой устида суҳбатлашилди. Фаол касаба уюшма аъзолари Наманган шаҳар, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Наманган шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг Фахрий ёрлиқлари билан ҳамда барча байрам иштирокчилари шаҳар кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

dscn9597Тадбирда Наманган шаҳар хокими Б.Бекходжаев, халқ таълими Вазирлиги масъул ходими ва НШХТМФМТ ва ТЭБ мудири И.Сайфутдиновлар иштирок этиб барчани байрам билан қутладилар.

Шунингдек, байрам муносабати билан 11-сонли мусиқа мактабида 7 нафар, 36 сон-ли ўрта умумий таълим мактабда 2 нафар, фаол мактаб директор ўринбосарларидан 6 нафари, Малака ошириш институтида 8 нафар, Навоий театрида 8 нафар, 35 ва 26 сонли мактабларда 3 нафар ходимларнинг пенсияга кузатиш маросимлари иштирок этилди ва уларга шаҳар кенгашининг қимматбаҳо эсдалик совғалари берилди ва 5 нафар фахрийлар холидан хабар олинди.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!