Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК УЧУН КУРАШМОҚ КЕРАК

 Дунёнинг кўплаб мамлакатлари урушлар қучоғига улоқтирилган даврда ҳар бир инсон тинчликни тарғиб этмоқ, уни дунёнинг ҳар бир четида ҳукмрон бўлишига ўз ҳиссасини қўшмоғи шарт. Бунинг учун биринчи қадам, албатта, ҳушёрлик, огоҳликни қўлдан бермасликдан бошланади. Жойларда ўтказилаётган учрашувлар чоғида мазкур фикрлар бот-бот такрорланмоқда.

Жумладан, Маънавият тарғибот маркази Наманган вилоят бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари Н-сонли ҳарбий қисмда “Тинчлик ва барқарорлик учун курашмоқ керак”, “Геосиёсат ва мафкуравий жараёнлар” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакили Ш.Саидханов, вилоят КУТБ раиси Зулайҳо Маҳкамова сўзга чиқиб, яқинлашиб келаётган байрам билан барча иштирокчиларни табриклашди.

Бу каби тадбирлар вилоятдаги бир қатор ҳарбий қисмларда ҳам ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари, корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ёшлар ўртасида уларни юртга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг озод ва обод Ватанни ҳимоя қилишдек улуғ мақсадга интилиши, жасурлик ва фидойилик каби фазилатларини шакллантиришга қаратилган “Миллий армиямиз-ғуруримиз, ифтихоримиз”, “Менинг армиям-менинг фахрим”, шиори остида маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Дилдора РАҲМОНОВА,

«Ishonch» мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!