Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

СТРАТЕГИЯ: МАҚСАД, ВАЗИФА, САМАРА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ­Ш.Мирзиёевнинг  ғояси ва бевосита раҳбарлигида ишлаб чиқилган “2017— 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” Ўзбекистон ҳаётининг ажралмас қисми, тараққиётнинг харитасига айланди. Бу жараёнда нафақат ташкилот ёки муассасаларнинг, балки ҳар бир фуқаро, шахснинг ўз ўрни, қўшажак ҳиссаси тайин. Шу мақсадда юртимиздаги энг нуфузли жамоат ташкилоти ҳисобланган касаба уюшмалари ўз сафида бирлаштирган ҳар бир аъзосига Стратегияни амалга оширишдаги шахсий масъулият ва жавобгарлигини кучайтириш йўлида  қатор тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 16 июнида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида Республика форуми ташкил этилди. Мазкур тадбир ташкилотнинг қуйи бўғинларида ҳам, жумладан, вилоят, туман, бошланғич ташкилотлар кесимида ўтказилиши режалаштирилган.

Бирлашма томонидан Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Республика форуми якунларига бағишланган амалий семинар ҳам мазкур мақсад йўлида хизмат қилиши тайин.

Семинар ишида бешта секция, жумладан давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқітисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлар­аро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш йўналишлари маърузалар тингланди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев, вилоят ҳокими ўринбосари П.Ж.Маткаримов, Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси И.Нажмиддинов ва қатор ҳамкор ташкилот вакиллари, вилоятдаги турли ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилувчи беш юз нафардан ортиқ касаба уюшма аъзолари ва фаоллари иштирок этмоқда.

Мақсад – Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлганидек, бутун халқимизнинг саъй-ҳаракатларини ягона олижаноб мақсад — изчил ва барқарор ривожланаётган,

эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этиш йўлида бирлаштиришга даъват этишдан иборатдир.

 

 Нодира МАМАЮСУПОВА,

Бирлашманинг ташкилий ишлар бўлими мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!