Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

СОҒЛОМ ТАНДА СОҒ АҚЛ

Норин туманида мактаб директорлари ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ўртасида “Спорт — саломатлик гарови” шиори остида мусобақа ўтказилди. Қатнашчи эркаклар мини футбол, аёллар эса воллейбол бўйича жисмоний имкониятларини синовдан ўтказишди.

Мусабақани ўтказишдан мақсад раҳбар ходимлар ўртасида жисмоний фаоллик ва аҳилликни тарғиб қилишдан иборат эди. Зеро, жисмонан тетик кишининг ақли теран, мулоҳазаси кенг бўлади. Бундай раҳбар бош бўлган жамоада эса ходимлар ўз фидокорлигини бемалол намоён эта оладилар.

Мусобақалар қизғин беллашув ва уюшқоқликда руҳида кечди. Якунда энг яхши иштирокчиларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман бўлими томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди.

 

Шуҳрат УМРЗАҚОВ,

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Норин туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!