Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“ШОДИЁНА” ШОДЛИККА ТЎЛДИ

Ҳаммамиз тўй оқшомида битта келин-куёвни кўришга одатланганмиз. Қўш келинли тўйлар кўпчилик учун ҳам қизиқ, ҳам ҳавасли. Аммо 15 жуфтликнинг тўйини кузатиш, бахтига шерик бўлиб, оила қасрининг мустаҳкам бўлишини сўраб, дуога қўл очиш нақадар ҳаяжонлар остида кечишини Наманган шаҳридаги “Шодиёна” ресторанига йиғилганлардан сўранг.

Наманган  ва Косонсой туманидан 2 жуфтдан, Норин туманидан 4 жуфт, Мингбулоқдан 6 жуфт, Наманган шаҳридан эса битта жуфтликнинг тўйи мазкур кошонада ташкил этилди.

Тўй дастлаб ёшларнинг “Хотира” хиёбонидаги Мотамсаро она пойига гул қўйиш маросимидан бошланди. Тинчлик учун курашганларнинг мангу руҳига таъзим бажо келтирган ёшлар бугунги бахтиёр ҳаётнинг рамзий ифодаси бўлган Уч фаввора хиёбонига йўл олишди. Бахтиёр ва осуда кунларимиз сингари тиниқ, серҳаракат ва доимо олға интилувчи тараққиётимиз каби жилваланаётган фавворалар олдида бахтли жуфтликлар Ўзбекистоннинг энг намунали оилалари бўлишга, фарзандларини ҳам Юртбоши меҳрига муносиб авлод этиб тарбиялашга аҳд этишди. Покиза масканларда қилинган дуо ижобат бўлади, дейишади. Демакки, бу самимий, эзгу ниятлар ҳам албатта, ушалгай.

Шодон ёшлар “Шодиёна”га ташриф буюраркан нафақат меҳмону мезбонлар, ташкилотчилар, балки йўловчию яқин атрофдаги аҳолининг ҳам ҳавасу эътирофини қозонишди. Бахтдан сармаст, табассум ярашган бу чеҳралар тўйхонага ўзгача файз киритганлигини вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Маткаримов, тегишли туман ҳокимлари ва бошқа қатор меҳмонлар ҳам эътироф этишди.

Белгиланган совғалар: сарпо, мебел, никоҳ узукларидан ташқари, ҳокимликлар томонидан кир ювиш машинаси тақдим этилди. “Наманган китоб олами” томонидан тақдим этилган “Бахтли ҳаёт сари” тўплами ҳам ёшларга гўзал туҳфа бўлди.

Кечага “Ниҳол” мукофоти совриндори Малика Эгамбердиеванинг дилрабо тароналари ўзгача файз киритди.

 

Нодира Мамаюсупова,

Бирлашманинг ташкилий ишлар бўлими мутахассиси

Ҳотам Мамадалиев (сурат)

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!