Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Халқимиз қанчалик қулайликка эришган сари, аввало даромадида иқтисод бўлади, сўнгра бой бўлади. Инсон бой бўлган сари имкониятлари чексиз бўлиб,  яшаши ва униб-ўсиши учун қулайликлари очилаверади.

Куни кеча Наманган шаҳри, “Чаманзор” массивида янги ташкил этилиб, фаолияти бошлаган “Innovatsion davr” масъулияти чекланган жамиятида Наманган вилояти фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Ўта шиддат билан ривожланаётган давримизда барча тараққий этган мамлакатлар қурилиш соҳасида янги инновацион технологияларга асосланган замонавий енгил, қулай, энергияни тежовчи пенобетон ва газобетон маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлаган. Ушбу жамиятда ҳозирги кунда 20 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб бормоқда.

Комилжон Рўзилов раҳбарлик қилаётган ушбу ташкилотда ходимлар учун барча шарт- шароитлар етарли. Махсус кийим-бош, қўлқоп, этиклар билан ходимлар таъминланган. Улар учун иссиқ овқат ташкил этилмоқда. Йил давомида аъзолар сони 60 нафарга етказилиши кутилмоқда.

Семинарда К.Рўзилов пенобетон ва газобетон маҳсулотларини дастлабки ва тайёр бўлгунга қадар ҳолатлар билан слайдлар орқали таништирди. Таништириш давомида унинг афзалликлари, ундан фойдаланаётганда оддий ғиштга нисбатан 5 баробар тез ҳолатда иш жараёнининг тугаши, сувоқ ишлари  шарт эмаслиги, шунингдек, тўғридан-тўғри пардозлаш ишлари амалга оширилиши кераклиги, овоз ўтказмаслик хусусияти юқорилиги, ёнғинга чидамлилиги, қўйинки, ҳисоб-китобга қилганда маҳсулотнинг таннархи 25-30 фоизга арзонлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Йиғилишда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов, меҳнат фахрийси Абдурашид Убайдуллаев ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Илхомжон Султоновлар сўзга чиқиб, ташкилотнинг келажаги порлоқ бўлишлиги ҳамда ҳамкорлик қилиш фойдадан ҳоли эмаслиги тўғрисида тўхталдилар.

Йиғилиш сўнгида транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан касаба уюшмаси афзалликлари тўғрисида тушунтиришлар бериб, фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар касаба уюшмасига жалб этилди.

 

Феруза ЭРМАТОВА,

Тармоқ касаба уюшма қўмитаси раиси.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!