Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

SEMINAR-TRENING

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг катта мажлислар залида 27 октябрь куни  “Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг 105-182 сонли Конвенцияларини амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш” мавзусида ўтказилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг экспертлари Хусберг Викинг, Карренброк Геше,  касаба уюшма фаоллари, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, Наманган вилояти Меҳнат муҳофазаси ассоциацияси, “Уздавэнергоназорат” инспекцияси                            Наманган бўлими вакиллари, корхоналарнинг ҳавфсизлик техникаси бўйича мутахассислари, Наманган шаҳар, Чортоқ, Янгиқўрғон туманлардан ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни кириш сўзи билан очар экан, ВКУТБ раиси З.Маҳкамова касаба уюшмаларининг 105-182 сонли Конвенцияларини амалга оширишдаги фаолиятига алоҳида тўхталди.

Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари сурилган Муносиб меҳнат дастури эркин, адолатли ва хавфсиз меҳнат, меҳнат кишисини қадрлаш тамойилларига асослананишини ва ҳозирги

муассасалардаги жамоа шартномаларида акс эттирилганлиги кунда Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли, “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли ва “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-сонли Конвенцияларида акс эттирилган ҳуқуқий нормаларда зўраки ёки мажбурий меҳнатни тугатиш, болаларнинг қонуний ҳуқуқ, манфатларининг ҳимоясини таъминлашнинг муҳим механизмларидан бири ҳисобланиши ва ушбу Конвенцияларни корхона, ташкилот ҳамда

ни ҳамда бу борада ишлар олиб борилаётганлиги  айтиб ўтилди.

 

Давра суҳбати давомида, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг экспертлари Хусберг Викинг дунё ходимларни меҳнатини муҳофаза қилиш уларга ҳавфсиз меҳнат шароитини яратиш борасида ва борада ҲМТ томонидан олиб борилаётган ва келгусида олиб бориладиган ишлар бўйича фикр алмашди.

Карренброк Геше, Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли, “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли ва “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-сонли конвенциялари бўйича тушунча берди.

Ушбу семинар-тренингда, “Максам-Чирчиқ” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтиёр Абдуллаев корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ишлар борасидаги тажрибалари ўртоқлашилди. Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ҳуқуқшуноси  Исроил Турсунов ва  Нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциацияси Наманган вилоят бўйича раиси Каримов Икромжонлар бошқарма томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича фикр алмашдилар.

 Тадбирда ўз маърузаси билан иштирок этган ХМТ эксперти Карренброк Геше масаланинг халқаро аҳамияти ва бунда Ўзбекистонга хос ёндашувнинг афзалликлари хусусида тўхталиб ўтди.

Семинар-тренинг якунида ҲМТ экспертлари Ўзбекистонда шу қисқа фурсат ичида деярли барча соҳаларда бўлгани каби меҳнат жамоаларида ишчилар учун шароит яратиш маданиятининг ҳам юксалганига гувоҳ бўлмоқдагиларини, Тараққиётнинг бундай суръатида касаба уюшмаларининг ҳам муносиб улуши борлигини, Бундан бағоят хурсанд бўлганликларини билдиришди.

Давра суҳбати шу тарзда ўз ишини якунлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!