Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитанинг бошланғич касаба уюшма ташкилотлари – Уйчи, саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи директори А.Ғаниев томонидан  коллежнинг иқтидорли талабаларидан бир гуруҳини Қўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.

Саёҳат давомида ўқувчилар диний ва дунёвий билимлари билан оламга танилган Имом Ал Бухорий мақбарасини, Регистон майдонини, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрларини зиёрат этдилар.

Бу саёҳатдан кўзланган асосий мақсад ёшларимиз онгу шуурида ота ва боболаримиз ҳамда буюк алломаларимизга бўлган юксак эътиборимизнинг нақадар беқиёс эканлигидандир.

Коллежнинг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи етакчиси Н.Тошпўлатов томонидан “Самарқандга саёҳат ва менинг таассуротларим” мавзусидаги видеоролик коллеж ўқувчиларига тақдим этилди. Бу видео роликни томоша қилган ўқувчилар қалбида олам-олам завқ бағишлади.

 

 

 Феруза ЭРМАТОВА,

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш

 индустрияси ходимлари Наманган вилоят

 ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма

қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!