Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

«САМАРАЛИ БЎЛИШИГА ИШОНАМИЗ» дея таъкидлашди иштирокчилар

Ҳар бир тизимда бўлгани каби касаба уюшмалари соҳасида ҳам тинимсиз ривожланиш, иш юритишда янгиланишлар кўзга ташланмоқда. Бу эса, ҳар бир бошланғич ташкилотдаги касаба уюшма етакчисидан замон талабига ва ўзгаришларга жавобан ҳаракатланишни талаб этади. Шу мақсадда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг ўқув марказида бошланғич ташкилот раислари учун уч кунлик ўқув ташкил этилди. Ўттиздан ошиқ иштирокчи қатнашган ўқувда ташкилий, меҳнат муҳофазаси, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ифодалаш амалиёти, қонуний ҳуқуқ ва бурчларини англатиш жараёнлари тегишли бўлим мудирларининг маърузалари орқали тушунтириб берилди. Ҳар бир ўқув соатидан сўнг амалиёт ҳамда дебатлар ташкил этилиб, унда мавжуд муаммоларга ечим топилди. Ҳар бир раис бевосита ўз фаолияти мисолида кўплаб вазиятларга ойдинлик киритиш имконига эга бўлди.
– Касаба уюшмалари тизимига бевосита дахлдор қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши бизга кўплаб қулайликларни келтириб чиқарганидан хабардор эдик, – дейди Чуст туманидаги 1-мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси Муқаддас Қурбонбоева. – Аммо шу қулайликлар, ходимлар манфаати йўлида бизга бевосита қалқон бўлувчи ҳужжатлар билан моддама-модда танишишимиз янгилик бўлди. Шунингдек, жамоа шартномасида эътибор қаратишимиз лозим бўлган жиҳатлар, меҳнат муҳофазаси борасидаги янгиликларнинг ўргатилганлиги фаолиятимизни янада самарали бўлишига асқотиши шубҳасиз.

Раҳимжон СОДИҚОВ,
Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!