Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

НУРОНИЙЛАР ЭЪТИБОРДА!

Мустақиллик йилларида республикамизда аҳолининг ижтимоий эътиборга муҳтож қатламини, ҳусусан, кекса ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, ушбу ишларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Хусусан, касаба уюшмалари томонидан ҳар йили “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчилар, ёлғиз кексалар, имконияти чекланган шахслар маънавий ва моддий қўллаб-қувватланиб, касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда уларнинг саломатликларини тиклашларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида 42 нафар фахрийнинг Тошкент, Бухоро, Самарқанд, шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилди. Нуронийларимиз қадимий шаҳарлардаги мўъжизаларни ўз кўзи билан кўриш бахтига мушарраф бўлишди.

  • Узоқ йиллар касаба уюшмаси тизимида ишладим, — дейди Эркинжон Қамбаров. — Ёшимиз улуғ бўлгандаги зиёратнинг гашти бўлакча бўлар экан. Чунки қадимий обидаларимиз, диний зиёратгоҳларимизнинг дунёда тенгсизлигини янада теранроқ англадик. Бу каби хайрли ишларнинг янги тизимини яратаётганларнинг барчасини дуо қилаётирмиз.

Ички туризм дастури доирасида Ватанимиз бўйлаб саёҳат линияларини белгилаш, мазкур маршрутлар бўйича эсда қоларли зиёратлар ташкил этиш ишларини давом эттирамиз.

Қосимжон ХОЛБОЕВ,

Наманган вилоят касаба уюшмалари

ташкилотлари Бирлашмаси

бўлим мудири

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!