Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

НАМАНГАН ДОНМАХСУЛОТЛАРИ ОАЖ ДА МЕХНАТ ЖАМОАСИНИНГ УМУМИЙ ЙИГИЛИШИ

Намангандонмахсулотлари ОАЖ да мехнат жамоасининг умумий йигилиши (конференцияси)

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Наманган шахар кенгаши тизимидаги «Намангандонмахсулотлари» ОАЖда 2016 йил 3 февраль куни “Намангандонмаҳсулотлари” АЖ бошкарув раиси ва касаба уюшма кумитаси уртасида 2014-2016 йиллар учун имзоланган жамоа шартномаси мажбуриятларини 2015 йилда бажарилиши юзасидан  мехнат жамоасининг конференцияси булиб утди.

Конференцияда жамият ишчи-ходимларини ижтимоий иктисодий хукуклари ва манфаатларини химоя килиш мақсадида 2014-2016 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасига мувофиқ 2015 йил давомида меҳнаткашларни химоя қилиш, хавфсиз иш жойини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар юзасидан жамият бошкарув раиси А.Саламов, касаба уюшма кумитаси раиси Э.Каххаров хамда жамоа шартномаси бажарилишини назорат килувчи комиссия раиси хисобот  бериб утдилар.

Конференция ишида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси хукукшуноси М.Зарипов, тармок касаба уюшмаси шахар кенгашининг раиси З.Хожиматова иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!