Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Наманганда “Океан” сув спорти саройи очилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда жамиятнинг барча соҳаларини тенг ривожлантириб бориш тамойили устувор бўлаётгани тараққиётимиз барқарорлигида муҳим омил бўлмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларида ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда давлат дастурлари асосида изчил олиб борилаётган амалий ишлар бунга мисолдир.
Ватанимиз келажагига дахлдор таълим, соғлиқни сақлаш, спорт соҳаларига қаратилаётган алоҳида эътибор ва мазкур соҳаларнинг моддий техника базасини жаҳон андозаларига мос равишда ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар иқтисодий, ижтимоий салоҳиятимиз ўсиб бораётганлигини намоён этиш билан бирга халқимизнинг руҳиятини кўтариб, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
2.jpg
“Океан” сув спорти саройининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, сув спорти федерацияси, вилоят давлат ва жамоат ташкилотлари, спортчилар, фахрийлар ва ёшлар вакиллари иштирокида ўтказилган тантанали очилиш маросимида бу яна бир бор таъкидланди.
– Бу муҳташам сарой сув спорти ривожланиб, халқаро миқёсдаги мусобақалардаги муваффақиятли иштироки билан мамлакатимиз шарафини муносиб тутиб келаётган наманганлик спортчилар, хусусан ёшлар учун янада кенгроқ имкониятларни очади, – деди Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.Рафиқов. – Бу маскан Президентимиз томонидан кўтарилган беш ташаббусдан бири – спортни оммалаштириш ва ёшларни чиниқтиришда хизмат қилиши, бўлаждак чемпионларга парвоз майдони вазифасини ўташи керак.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан барпо этилган “Океан” сув спорти саройи замонавий архитектура ечимлари асосидаги бетакрор қиёфаси, сув спорти бўйича халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имкониятлари билан мамлакатимизнинг энг кўркам, муҳташам ва муносиб иншоотларидан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди.

13.jpg

“Ўзоғирсаноатлойиҳа” акционерлик жамияти лойиҳаси асосида “Касаба қурилиш таъмир” шўъба корхонаси бунёдкорлари томонидан барпо этилган мажмуа халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган, яъни сатҳи 50х24,5 метр, чуқурлиги 1,90-2,10 метр бўлган бассейн, томошабинлар трибунаси, икки қаватли маъмурият биноси ҳамда бошқа ёрдамчи хона ва иншоотларни ўз ичига олган. Бассейнда бир вақтнинг ўзида 100 киши шуғулланиши мумкин. Шу нуқтаи назардан 2435 кубметр ёки қарийб 2,5 минг тонна сиғимли бассейнни санитария талаблари даражасидаги сув билан таъминлаб туриш учун энг илғор хорижий техник ускуналар ўрнатилгани диққатга сазовор. Соатига 304 кубметр сувни ҳайдаш қувватига эга насослар ёрдамида шунча миқдордаги сув 8 соатда тўла янгиланиб туради. Бундан ташқари бассейнда соатига 30 кубметр сувни фильтрлаш, ҳароратини 26-29 даражада сақлаб туришнинг автоматик тизими ҳам ишлаб туради.
– Ҳавзадаги сувни иситиш ва айлантиришда Испания, Италия, Туркия, видео-аудио тизимида Хитой технологиялари фойдаланилди, –дейди “Касаба қурилиш таъмир” шўъба корхонаси ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Д.Абдуллаев. – Лойиҳа устида илғор хорижий компаниялар билан ҳам яқин ҳамкорлик қилинди.
Шу ўринда қурилиш кўламини тасаввур қилиш учун қуйидаги рақамларни келтириб ўтиш жоиз.
Объектда қурилиш жараёнида 1 минг 800 кубметр бетон ишлари бажарилди ва бунга 600 тоннадан зиёд цемент, 80 тоннадан кўпроқ турли ўлчамдаги арматура ишлатилди. Иншоот томи умумий вазни 130 тонна бўлган, 42 та арк завод шароитида тайёрланиб, беш қисмга бўлган ҳолда келтирилди ва махсус кўтариш техникалари ёрдамида монтаж қилинди. Том Россияда ишлаб чиқарилган 28 тонна профнастил билан ёпилиб, Германия технологияси асосидаги ҳимоя қобиқлари билан қопланди.
12.jpg
“Океан” сув спорти саройида сузиш, сув полоси, синхрон сузиш сингари сув спортининг кўплаб турлари бўйича халқаро мусобақаларни ўтказиш мумкин.
Тантанали маросимда мазкур иншоот бунёдкорлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қ.Рафиқов спорт саройининг рамзий калитини ёш спортчига топширди.
Вилоят санъаткорлари ва истеъдотли ёшлар иштирокидаги концерт дастури, спортчиларнинг синхрон сузиш, сув полоси бўйича кўргазмали чиқишлари маросимга кўтаринкилик бағишлади.
Маросимда Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазири Д.Набиев, Сув спорти федерацияси вице президенти С.Ғуломов сўзга чиқди.

Манба: www.uza.uz

http://uza.uz/oz/sport/namanganda-okean-suv-sporti-saroyi-ochildi-25-04-2019

Ҳ.Мамадалиев (сурат), ЎзА
Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!