Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Наманганда “Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш  куни”га бағишланган  “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида тадбирлар ўтказилмоқда

“Бутунжаҳон мехнатни муҳофаза қилиш куни”нинг асосий мақсади –бутун дунёда хавфсизлик маданияти ва меҳнат гигиенасига амал қилишдир.

2003 йил 28 апрелдан буён ҳар йил дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан нишонланиб келинаётган анъанага айланган тадбир-бутун дунё хамжамиятини катта муаммога, яъни иш жойларида содир бўлаётган оқибати енгил, оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ходисаларни, касб касалликларига чалинишини олдини олиш ва меҳнат мухофазаси масалаларига эътиборни кучайтиришга қаратмоқда.

 

2019  йилда “Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш  куни”ни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан тадбирларни худудларда, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда юқори савияда ўткзиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Наманган вилоятининг бир қатор ташкилотларида давра сухбати, семинар-тренинг, энг яхши меҳнат шароитлари фотокўргазмаси, соҳага оид кўргазмалар ташкил этиш, соғлом ва хавфсиз меҳнат тарғибот компанияси, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этишга оид кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш, “Меҳнатга оид ҳуқуқингизни биласизми” мавзусидаги зукколар ўйини, бахс-мунозаралар тарзида ўтказиб келинмоқда.

 

Тадбирларда олинган маълумотлар, алмашилган фикрлар ва белгиланган вазифалар келгусида вилоятдаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа ҳил зарарланишини тизимли равишда таҳлил этиш ҳамда бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш чора-тадбирларини белгилашда самарали натижалар бериши кутилмоқда.

 

Наманган вилоят касаба уюшмалари

ташкилотлари Бирлашмаси меҳнатни

муҳофаза қилиш бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!