Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

НАМАНГАНДА АЁЛЛАР СПАРТАКИАДАСИ

Касаба уюшмалари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда хизмат қилаётган ходимларни, айниқса аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, оммавий тарзда спорт билан шуғулланишларига шароит яратиш мақсадида “Спорт-саломатлик гарови!” шиори остида аёллар спартакиадасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси” унитар корхонасининг Наманган вилояти бўлими томонидан ташкиллаштирилган ушбу спартакиадада касаба уюшмаси тизимига аъзо бўлган барча касб эгалари иштирок этишди.

—Мусобақаларнинг дастлабки босқичлари жорий йилнинг 5 февралидан 12 февралига қадар Наманган шаҳри ва туманлардаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида ўтказилди, — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси” унитар корхонаси Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Шокир Қорабоев. — Спортнинг 7 та волейбол, шахмат-шашка, стридбол, енгил атлетика, стол тенниси ва дартс турлари бўйича мусобақаларда ғолиб бўлган жамоалар энди вилоят босқичида беллашишга йиғилишган.
Очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш бошқармаси унитар корхонаси раҳбари Б. Тожиев, вилоят касаба уюшмлари ташкилотлари Бирлашмаси раиси Ш.Мусаев ҳамда шаҳар, туман тармоқ касаба уюшмалари кенгаши раислари иштирок этишди.
Спартакиаданинг вилоят босқичи “Паҳлавон” спорт мажмуасида концерт дастури билан бошланди. Унда шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган 12 та жамолардан 312 нафар хотин-қизлар қатнашишди.
Айнан ушбу спартакиада муносабати билан вилоятимиздаги спорт фаҳрийлари ҳам алоҳида эъзозланиб, уларнинг ўн нафарига кўкрак нишонлари топширилди.
Спартакиада якунида ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчилар касаба уюшмаларининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирланишди.

Орзугул РУСТАМОВА,
“ISHONCH”

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!