Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Наманган вилоятида “Мехнат хуқуқи билимдони” танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари ўқувчиларининг хуқуқий маданиятини юксалтириш, меҳнат сохасидаги халқаро ва миллий станлартларни кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-хунар таълими маркази, Тошкент давлат юридик университетлари томонидан тасдиқланган қўшма қарорга асосан Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси хамда Ўрта-махсус касб хунар таълими бошқармаси билан қўшма қарор тасдиқланиб унга асосан вилоятдаги ўрта махсус, касб хунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Мехнат хуқуқи билимдони” танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.IMG_7131

Танлов натижаларига кўра 1-ўрин Наманган шахар юридик коллежининг 2-босқич ўқувчиси Жамалова Севарага, 2-ўрин Янгиқўрғон туман енгил саноат касб хунар коллежи 1-босқич ўқувчиси IMG_7155Абдуқахаров Хожиакбарга, 3-ўрин Чуст академ лицей 1-босқич ўқувчиси Қўчқарова Юлдузхонларга насиб этди. Танлов ғолиблари Республика босқичида иштирок этишга йўлланма олди ва барча фаол иштирокчилар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Махсус-Диплом хамда қимматбахо совғалар билан муносиб тақдирланди.IMG_7153

 

 

 

 

 

 

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси   юридик    бўлими    мудири                      Б.Рахимбердиев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!