Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

МУҚАДДАС БУРЧ

Биз нега тинчлик қадридан масрур, тунларимиз осуда, кунларимизни одатий ташвишлар билан бемалол ўтказа олишимизни биласизми? Чунки юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилаётган мард йигитлар, қуролли кучларимиз сафида фидойилик кўрсатаётган ҳамиша ҳушёр аскарларга тўла ишонамиз. Шу ишонч, уларнинг қаршисида миннатдорлик, ҳавас туйғулари билан туришимизга туртки беради.

Наманган вилоятида Қуролли кучларимизнинг 25 йиллиги тантаналари олдидан қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Улардан бири Наманган шаҳар ёшлар марказида “Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида “Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, вилоят маданият ва спорт ишлари, Мудофаа ишлари бошқармалари, Наманган ва Ғурумсарой гарнизонлари, вилоят ички ишлар бошқармаси “Маҳалла” жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, “Ўзтелеком” Наманган филиали, байналминалчи жангчилар, меҳнат фахрийлари, офицер ва зобитларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакили Шаҳбоз Саидханов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳилола Юсупова ҳамда офицерлар ва зобитларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқлари сўзга чиқиб, иштирокчиларни табриклашди.

400 нафар юртдошимиз иштирок этган кечада мард ўғлонларнинг оналари ҳамда аскарларга эсталик совғалари топширилди. Таниқли санъаткорлар ижросида концерт дастури намойиш этилди.

Дилдора РАҲМОНОВА,

«Ishonch» мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!