Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

МУНОСИБ НОМЗОДЛАР САЙЛАНДИ

Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Наманган қурилиш бош бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг II-умимий йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Илҳомжон Султонов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси юрист-консальтинги Мавлонбек Зарипов, қурилиш бош бошқармаси раҳбари Сайидаҳмад Султонов ҳамда ташкилот ишчи-ходимлари ҳамда умумий йиғилишга сайланган 30 нафар делегатлар иштирок этишди.

Йиғилишда кун тартибига 1- масала юзасидан корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Неъматжон Жўрабоевнинг «Наманган қурилиш бош бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил мартидан 2020 йил мартигача бўлган давр мобайнидаги фаолият якунлари ва навбатдаги вазифалари тўғрисида»ги маърузаси ҳамда тафтиш комиссияси раиси Насимжон Ибрагимовларнинг маърузалари тингланди.

Музокаралардан сўнг Наманган қурилиш бош бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил мартидан 2020 йил мартигача бўлган давр мобайнидаги фаолияти бир овоздан қониқарли деб топилди.

Кун  тартибидаги тармоқ Наманган қурилиш бош бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаш тўғрисидаги масала  бўйича делегатлар томонидан вилоят касаба уюшмаси қўмитаси раислигига Неъматжон Жўрабоев номзоди таклиф этилди  ва  бир овоздан у касаба уюшма қўмитаси раиси, Насимжон Ибрагимов касаба уюшма қўмитасининг тафтиш комиссиясини раиси этиб сайландилар.

Феруза ЭРМАТОВА,

Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!