Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Меҳр-мурувват ва эзгулик улашиб

 

“Яхшиликнинг мукофоти-

фақат яхшиликдир”

Дунёда меҳр-мурувват ва саҳийлик деган ажиб бир туйғу бор. Мана шу туйғулар билан кимнингдир кўнглига яхшилик уруғини сочсангиз, элнинг дуосини оласиз.

Халқимизда шундай қутлуғ кунлар борки, бу кунларда инсонларга меҳр-мурувват улашиб яшайди киши. Беихтиёр, улуғ ишларни қилгингиз келади.

Баҳорнинг илиқ кунларида халқимиз интиқиб кутиб оладиган Наврўз айёми арафасида инсонларга меҳр ва шодлик улашаётган, “Инсонга наф келтириш-олий бахт” сўзларини ўзига шиор қилиб фаолият юритаётган Наманган вилояти касаба уюшмалари ҳам яхшилик, сахийлик ва эзгулик борасида кўплаб хайрли тадбирларни амалга оширяпти.

Барча туманларда оммавий маданий ва хайрия тадбирлари, учрашувлар ташкил этиб борилмоқда.

“Саҳоват” ва “Мурувват” уйларида истиқомат қилувчи қариялар ҳолидан хабар олиш, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш ва уларга ҳомийлик ёрдами кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирлар иштирокчилар томонидан ҳам хаяжон билан кутиб олинмоқда.

Жорий йилнинг 15-16 март кунлари Наманган шаҳридаги “Саховат” ва Поп туманидаги  уйларида яшовчилар учун касаба уюшмалари DSCN4770томонидан маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси санъаткорларининг мусиқий дастурлари намойиш этилди.

Мазкур хайрия тадбирларида вилоят касаба уюшмалари томонидан ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган бундай эзгу ишлар давом эттирилмоқда.

 

 

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!