Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти

 Касаба уюшмалари тизимида кечаётган ислоҳотлар корхоналарда ишлаб чиқариш фаолияти билан банд бўлган ходимлар ҳаёти ва соғлиғи устуворлиги, корхоналарда меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шарт-шароитларини яратишга кўмаклашувчи сиёсатини юритиш, ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодисани ва ҳар бир касб касаллигини текшириб чиқиш ва ҳисобга олиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ишловчиларнинг манфаатларини ижтимоий ҳимоялаш принципларига асосланади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш, ходимларнинг меҳнат қилиш жараёнида соғлиғини сақлаш борасидаги қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, бу борада профилактика тадбирларини олиб боришда меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликнинг аҳамияти жуда каттадир.

cimg3631
Шу тамойилни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни  муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (янги таҳрири) моҳиятини тушунтиришга оид семинарлар орқали кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш – касаба уюшмаларини долзарб вазифаларидан биридир.

Мазкур семинарлардан навбатдагиси Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида ташкиллаштирилди. Унда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши вакили Р.Ю.Ербабаев   ҳамда мазкур тармоқ  фаоллари,  вилоят Меҳнат бош бошқармаси, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари,  меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Семинар давомида ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини  яратиш борасида янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти  мавзуларида маърузалар тингланди. Шунингдек, иштирокчилар эътиборига меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил фаолияти ҳақида видеоролик намойиш этилди.
20161210_105455Шундан сўнг, “Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш” бўйича Наманган шаҳар 7-умумтаълим мактаби Меҳнатни муҳофаза қилиш вакили мисолида ҳамда жамоатчилик назоратини намунали йўлга қўйган Учқўрғон туман Педагогика коллежи бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолияти атрофлича таҳлил этилди ва кўргазмали слайдлар ва ахборотлар билан танишилди.

Семинар сўнгида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид муаммолар  ҳамда  уларнинг ечими юзасидан фикр-мулоҳазалар ва савол-жавоблар билан ўртоқлашилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!