Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

«Меҳнат соҳасида муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди

Республикамизнинг барча ҳудудларида бир неча йилдан бери анъанавий равишда ўтказиб келинаётган «Меҳнат соҳасида муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзусидаги давра суҳбатлари ўзининг мазмундорлиги ва самараси билан ижтимоий ҳаётимизда катта ўрин тутиб бормоқда. Жумладан, Наманган вилоятида ҳам бир неча йилдан бери давра суҳбатларининг турли босқичларида муҳокама этилган масалалар, кун тартибига қўйилган муаммолар  ўз ўрнида ҳал этилди, фуқаролар ҳаётида муайян енгилликларни вужудга келтирди. Хусусан, туманлардаги суҳбатларда иштирок этган 920 нафардан ортиқ фуқаро томонидан  97 га яқин саволлар ўртага ташланди. Мунозарали айрим саволлар вилоят, республика давра суҳбатларида муҳокама этилди.

Жорий йилдаги давра суҳбатларида ҳамкор ташкилотларнинг ҳам жонбозлиги алоҳида кўзга ташланди.

  • Ҳар бир босқичдаги давра суҳбатларида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”дан келиб чиқиб давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш борасида, аҳоли бандлигини ошириб бориш, давлат бюджетидан молиялаштириладиган корхона, муассаса ва ташкилотларда ижтимоий ҳимоя ҳамда меҳнат муҳофазасини молиялаштириш, жорий йилги Давлат дастури доирасида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маърузалар қилинмоқда.

Давра суҳбатида ўринли таклифлар билдирилиб, ҳамкор ташкилотлар томонидан режалар белгиланди, айрим муаммоларга ҳудудларнинг ўзида ечим топилди. Муайян қисми эса, юқори турувчи идораларга ҳавола этилди.

Қизиқарли баҳслар натижасида якдил хулосага келинмоқда: муаммоларга ечим топиш ҳам, аслида халққа хизмат қилишнинг энг ёрқин намунасидир.

Касаба уюшмалари давлат ва жамоат ташкилотлари билан бу борадаги ҳамкорликни давом эттириб бораверади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!