Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ!”  

Мамлакатимизда Қуролли кучларимиз ташкил топганлигининг 26 йиллиги кенг нишонланаётир. Бу қутлуғ жараёнга касаба уюшмаси ҳам ўз ҳиссасини қўшиб, Ватан ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзолари билан қизғин байрам тадбирларини ўтказди.

Хусусан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан  “Миллий армиямиз — ёшларимиз қалбида садоқат, жасорат, матонат туйғуларини мустаҳкамловчи ҳаёт мактабидир”, “Ватанни ҳимоя қилиш — шарафли, олийжаноб ва масъулиятли бурч”, “Миллий армия байрами — менинг байрамим!” мавзуларида давра суҳбатлари ва  учрашувлар ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят Мудофаа бўлими, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси билан ҳамкорликда “Аскар оналарини шарафлаймиз!” шиори остида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди, намунали хизмат қилган 60 нафар аскар ва уларнинг оналарига вилоят мудофаа бўлимининг фахрий ёрлиғи ҳамда касаба уюшмасининг 29 нафар ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига  манзилли ёрдам кўрсатилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси,  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги уч фаввора ҳиёбонида ёшлар ва ҳарбийлар ўртасида ватанпарварлик марафони ўтказилди. Тадбир сўнгида  “Энг ёш марафон иштирокчиси” номинацияси бўйича  ғолибликни қўлга киритган  3 нафар  иштирокчига касаба уюшмасининг  (электр печ) совғаси топширилди.

Тизимдаги шаҳар ва туманлардаги 1269 та бошланғич ташкилотларда байрам тадбирлари кенг нишонланди. Тадбирларда 285 мингга яқин иштирокчилар қатнашдилар, 1367 нафар ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ходимлари, байналминалчи жангчилар касаба уюшма фаолларига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбир доирасида 1459 нафар ёшлар, ҳарбий хизматчилар, байналминалчи жангчилар, ички ишлар ходимлари, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига касаба уюшмаларини эсдалик совғалари топширилди.

Бу ишларда ягона мақсад – Ватан тинчлигига ўз ҳиссасини қўшаётган фидойилар қалбини шодликка тўлдириш, бўлғуси ҳимоячиларнинг қалбини инсонпарварлик ғоялари билан бойитиш туйғулари мужассамдир.

 

   Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!