Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

МАҚСАД — ЮРТ МАНФААТИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

“Йилнинг энг фаол ёш озиқ-овқат саноати ходими” танлови Наманган вилоятида кенг жамоатчилик ҳамкорлигида, иштирокчилар    фаоллигида    ўтказилди.

Танлов Низомига асосан май-июнь ойларида  I-босқич корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида бўлиб ўтди. Унда тармоқ тасарруфидаги 172 та ташкилотдан 187 нафар ташаббускор, изланувчан ёшлар иштирок этишди.

Бугунгача вилоятнинг барча туманларида II-босқич мусобақалари бўлиб ўтиб, унда 64 та корхонадан 73 нафар ёш ходим иштирок этди.

Бўлиб ўтган мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган 12 нафар ёшлар вилоят босқичида куч синашишди. Қизиқарли ўтган мусобақада “Ўзозиқовқатсаноат” холдинг компанияси тасарруфидаги “Наманган-Нестле” МЧЖ ходими Жамшид Қаюмов 1-ўринни, “Учқўрғон ёғ” АЖ ходими Ақлбек Боқиев 2-ўринни, Чуст туманидаги “Баймоқ” агроиқтисодиёт касб ҳунар коллежи экология фани ўқитувчиси Шаҳлохон Мамадалиева 3-ўринни эгаллади.

Фаолиятим давомида кўплаб танловларда, ижтимоий лойиҳаларда қатнашишга тўғри келган, — дейди Жамшид Қаюмов. — Бироқ бугунгидек масъулиятни зиммага олиш кишига айрича ҳаяжон бағишлайди. Чунки бугун ўзим учунгина эмас, аввало, корхонам, қолаверса, АСМ ходимлари Наманган шаҳар кенгаши шаъни учун ҳаракат қилдим. Насиб бўлса, кейинги босқичларда ҳам юзимизни ёруғ қилишга эришаман. Энг асосий мақсадимиз эса, юртимизни янада гуллаб-яшнатиш, тараққиётнинг янги босқичига олиб чиқишга ҳисса қўшишдир.

Барча иштирокчиларга тармоқ вилоят Раислар Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ҳамда туман Кенгашларининг эсдалик совғалари топширилди/

Икром ШАРОФИДДИНОВ,

АСМ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг  Наманган вилоятидаги масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!