Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“КОНСТИТУЦИЯ – ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ, ФАРОВОНЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ”

Ҳар бир халқнинг тақдирида муҳрланиб қоладиган тарихий ҳужжатлар миллат равнақи, давлатчилик пойдеворининг мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилганлиги билан аҳамиятлидир. Ўзбек халқи тарихида ҳам аҳамияти жиҳатидан асрларга татигулик ҳуқуқий ҳужжатлар қаторида Асосий Қонунимиз – Конституциямиз алоҳида эҳтиром билан тилга олинади.

Бугунги кунда Асосий қонунимиз юртимизда конституциявий давлат қуриш, эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш, инсон, унинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари олий қадрият хисобланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш бўйича бирламчи қоида ва меъёрларни ўзида мужассамлаштириб, жамиятимиз ҳаётининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Маълумки, бу йил Конституциямиз қабул қилинганлигининг 23 йиллигини кенг нишонламоқдамиз.

Ушбу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш ҳамда Конституция қабул қилинганлигининг 23 йиллигини муносиб нишонлашда  касаба уюшмаларининг иштирокини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 декабрь куни Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан  “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят Маънавият ва тарғибот маркази раҳбарлари, “Нуроний” жамғармаси раиси, шаҳар, туман касаба уюшмалари тармоқ кенгашлари раислари, касаба уюшма фаоллари, шаҳар ва туманлардаги ёшлар кенгаши вакиллари, намунали фаолият олиб бораётган хотин-қизлар комиссияси раислари, касаба уюшмалари мукофотлари соҳиблари, вилоятимизнинг кўзга кўринган маънавият тарғиботчиларидан иборат 150 нафар касаба уюшмаси фаоллари иштирок этдилар.

Маданий тадбирни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси З.Маҳкамова табрик сўзи билан очди.

Мазкур тадбирга таклиф этилган меҳмонлар- маънавият ишлари бўйича вилоят ҳокимининг ёрдамчиси Т.Дедахонов, Наманган юридик коллежи катта ўқитувчиси М.Умрзоқовалар Конституциянинг мазмун моҳияти, аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритдилар.

Тадбирда бир гуруҳ касаба уюшмаси фаоллари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир давомида вилоятимиздаги ёш иқтидор соҳиблари-Наманган санъат коллежи хаваскорлик жамоаси ижросида концерт дастурлари намойиш этилди. Тадбир жараёни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!