Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

КАСАБА УЮШМАСИ — ГУЛ БАЙРАМИ ҒОЛИБИ!

Меҳнат қилиш одамга қачон ёқади? Қадр топган, муносиб баҳоси олинганда. Наманган шаҳрида ўтказилган 58-анъанавий гул байрамида иштирок этган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг якунда 1-ўринни эгаллаши ҳар бир касаба уюшма фаоли учун катта совға, муносиб эътироф бўлди.
Сайил ўтказилажак Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғ ҳудудидан Бирлашма учун махсус жой ажратилган эди. Танлов шартларига мувофиқ безатилган, ранго-ранг гуллар экилган ҳудудни “Инсонга наф келтириш – олий бахт” шиорини акс этирган ноёб гуллар янада яшнатди. Ҳудуд сайил кунлари давомида дам олувчиларнинг энг севимли гўшасига айланди. Соя-салқин, гуллар атрига чўмган мазкур гўшага республикамизнинг таниқли санъаткорлари ташрифи ташкиллаштирилди.
Ўзгача дизайн, хориждан келтирилиб, иқлимимизга мослаштирилган гулларнинг анвойи райҳонлар билан биргаликда экилгани яхлит ансамблни кўз олдимизда намоён этди. Гул аллеясининг ҳар қаричида уста гулчиларнинг меҳнатини ҳис этиш мумкин.
2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш” йилида мутлақо ўзгача руҳ, ўзгача шартлар асосида кечган танловда ҳар бир ташкилотнинг шартларни тўлақонли бажариши, намойиш этилган кўргазмаларида ижтимоий-иқтисодий салоҳиятни акс эттирувчи мазмунли, жозибадор композициялардан моҳирона фойдаланганлиги, маданий-маърифий тадбирларни мазмунли тарзда ташкил этгани учун 58-аньанавий гул байрамининг тантанали ёпилиш маросимида вилоят ҳокими томонидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси 1-даражали диплом билан тақдирланди.

Нодира Мамаюсупова,
Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!