Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Касаба уюшма кучли бўлса, ходим манфаатдор бўлади!!!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг V қурултойидан сўнг ўтган давр мобайнида бошланғич касаба уюшмаларининг корхона, ташкилот ва муассасаларда тутган ўрни ва мавқеини ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур меъёрий-ҳуқуқий асосларни ва барча шарт-шароитларни яратиш соҳасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. 2011 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинаётган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ҳам бу борада муҳим қадамлардан ҳисобланади. Мазкур танлов ўтказилиши сабаб бошланғичлар фаолияти янада жонланди, демакки, бевосита аъзоларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш янги босқичга кўтарилди. Ходимларга етарлича меҳнат қилиш ва дам олиш шароитлари яратилмоқда.

Наманган вилоятида ҳам ҳар бир босқичда ғолиб бўлаётган касабақўмлар айни шу борада ҳаммага ўрнак бўлса арзигулик. Танловнинг мантиқий давоми ўлароқ, ғолиб ташкилотларда ўқув-семинарлар, тажриба алмашиш кунлари ўтказилмоқда. Мақсад – касаба уюшмасининг пойдевори ҳисобланган бошланғичлар ҳар жиҳатдан кучли бўлсин. Шундагина аъзолар ишончини оқланади.

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмасида ўтказилган тантанали тақдирлаш маросимида энг муносиблар эътироф этилди.

– Айни пайтда корхонамизда меҳнат қилувчи 1150 нафар ишчи-ходимнинг манфаатларини тўла ҳимоялаш бўйича ташкил этган ишларимиз намунали дея баҳоланди, – дейди Наманган шаҳар Ободонлаштириш  бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси Абдурасул Маҳмудов. – Ишловчиларнинг 335 нафари  хотин-қизлардир. Ишчи-ходимларга қўшимча меҳнати учун мукофотлар, овқатланиш, кийим алмаштириш, ювиниш хоналари мавжуд. Махсус кийим билан иш берувчи таъминлайди. Кам таъминланган,  ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам бериш анъанаси йўлга қўйилган.  Касаба уюшмаси томонидан  ходимлар учун турли маданий, оммавий ва спорт тадбирлари мунтазам ўтказиб борилади  Корхонада ҳар йили 40-50 нафар ходимнинг фарзандлари болалар оромгоҳларида дам олиб қайтишади. Энг муҳими, биз ходимнинг ҳар бир иш кунида ёнида бўлишга ҳаракат қиламиз. Уни нима ўйлантиряпти, нима ташвиши бор? Иш берувчидан розими?

Иш ўрнига кўнглини бериб ишлаши учун касаба уюшасидан қандай ёрдам керак? Шу каби саволлар бизнинг фаолиятимизда йўлчироқ вазифасини ўтамоқда. Шунинг учун ҳам “Энг намунали бошланғич ташкилот” деган эътирофга сазовор бўлибмиз, бу ишончни тўлиғича оқлашга ҳаракат қиламиз.

Тантана чоғида барча ғолибларга қимматбаҳо совға ва дипломлар топширилди.

Дилдора РАҲМОНОВА,

“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!