Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Касаба уюшма химоя қилади!

Мурожаат қаноатлантирилди.

             Юртимизда хеч бир фуқаронинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди. Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши бу борада самарали ишларни амалга ошириб келмоқда. Зеро меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқларини химоя қилиш мазкур ташкилотнинг энг асосий вазифаларидан хисобланади.

Шу нуқтаи назардан ташкилот томонидан меҳнаткашлар манфаатини химоя қилиш, фуқароларга ижтимоий кўмак бериш яхши йўлга қўйилган бу эса ўз навбатида тизим ходимларини вазифаларига янада маъсулиятли бўлишга, фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни муддатида ўрганиб меҳнаткашларга амалий ёрдам кўрсатишга ундайди жумладан, Бирлашма Кенгашига Уйчи тумани Ровот ШФЙда яшовчи фуқаролар Эшбоев Шерзодбек хамда Юсупов Абдулбоқи исмли шахсларнинг меҳнат шартномасини ноқонуний равишда бекор қилинганидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаатни Бирлашма Юридик бўлими томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида Уйчи туманидаги 40 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари бўлиб фаолият юритганликлари, лекин юқоридаги фуқароларни мактабнинг буйруғи билан меҳнат шартномасини бекор қилинганлиги аниқланди. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг бир қатор моддаларига амал қилмасдан ғайриқонуний равишда меҳнат шартномасини бекор қилинганлиги аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиш холатларни бартараф этиш бўйича ишга қайта тиклаш мақсадида мактаб иш берувчисига Бирлашма Кенгаши томонидан тақдимнома берилди. Тақдимнома талаблари мактаб томонидан бажарилмади. Бирлашма Кенгаши томонидан фуқароларни ҳуқуқларини химоя қилиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро Учқўрғон туман судига ишга тиклаш мақсадида даъво ариза берилди. бўлиб ўтган суд мажлисида фуқаролар  Ш.Эшбоев ва А.Юсуповларни ишга тиклаш ва мажбурий бекор юрган кунларига 6500000 сўм миқдорда иш хақини ундириш бўйича даъво ариза қаноатлантирилиб, фуқароларни Меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

Фуқароларимизнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаб, қонуний манфаатларини химоя қилиш хар бир соха ходимининг муқаддас бурчиди. Зеро, инсон манфаатлари хар нарсадан устивор юртда яшаётган эканмиз, фаолиятимизда инсон омилини биринчи ўринга қўйишимиз лозим Бу эса фуқароларни бизга бўлган ишончини янада оширади.

 

 

       Бирлашма Кенгаши юридик бўлими

      етакчи юрисконсульти                                                   М.Зарипов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!