Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ИШЛОВЧИ МАНФААТИ УСТУВОРЛИГИ-ТАРАҚҚИЁТДАН ДАРАК

 

Ўтган ҳафтада Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси катта мажлислар залида халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари, корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича иш берувчилар ҳамда уларнинг вакилларининг билим ва тажрибаларини янада ошириш юзасидан ўқув-семинар ўтказилди.

Мазкур тадбирда ЎзКУФ вакили М.Халилова, касаба уюшма фаоллари билан бир қаторда, халқ таълими ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими вакиллари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси, вилоят Фермерлар кенгаши аъзолари иштирок этишди.

Семинар ишини ВКУТБ раиси З.Маҳкамова очиб берди ва олиб борди.

photo_2016-10-25_17-26-35– ХМТнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялари ижросини таъминлашда касаба уюшмалари ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётир, – дея таъкидлади у жумладан ўз маърузасида. – Зеро, мазкур устувор ҳужжатлар асосида инсон манфаатларини тизимли равишда ҳимоя қилиш мумкин. Конвенциялар талабларини ижро этиш иш берувчилар ҳамда биз каби жамоат ташкилоти фаоллари фаолиятида енгиллик яратиши ҳам бор гап.

Семинарда ХМТ вакили С.Егорьева ҳам ўз маърузаси билан иштирок этиб, Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган Конвенциялар талабларининг юртимизда нечолик бажарилаётганини йи-илганларга таҳлил қилиб берди. Шунингдек, ХМТнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида батафсил тушунча берди. Маъруза давомида шунингдек, ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларининг ҳар бирига алоҳида тўхталиниб, уларни амалга оширишда иш берувчилар олдида турган устувор вазифалар таҳлилига маърузачи томонидан жиддий эътибор қаратилди.

Ўқув-семинар якунида ҳар бир иштирокчи ҳаётнинг муҳим қисми бўлмиш меҳнат жараёнини тўғри ва қонуний ташкил этиш, ишловчилар учун адолатли, хавфсиз ҳамда кафолатланган иш ўринларини яратиш бўйича керакли тавсиялар билан ўз билимларини бойитишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!