Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ИШЛОВЧИ ҲАМИША ҲИМОЯДА БЎЛИШИ КЕРАК!

Наманган вилоятида хусусийлаштирилган объектлар негизида ўз фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектлари вакиллари учун даврий равишда ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўқув-семинарлар ўтказиб келинмоқда. Мақсад эса барчага аён: тадбиркорга ҳар томонлама кўмак бериш. Тадбиркор молиявий барқарорлик шартларини тўла ўзлаштирган бўлиши мумкин. Аммо у иш берувчи сифатида ходимлар билан меҳнат муносабатларини тўғри ўрната олиши, уларга, аввало, хавфсиз иш шароитини яратиш ҳамда меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиши шарт. Бу борада эса, шубҳасиз, ўқув курслар давомидаги маърузалар қўл келмоқда.
Бизнинг тадбиркорлар қаршисидаги маърузамиз доим бир таклиф билан бошланади: “Сиз тирик одамни ҳимоя қилиш учун арзимаган маблағни қизғансангиз, марҳум учун тўланадиган тоғдек товон пулини йиғишни бугундан бошланг!” Бу эслатма ҳар қандай иш берувчини, табиийки, сергаклантиради.
* * *
Таъкидлаш лозим, ўқув курслари Давлат рақобат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси ва “Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази”нинг вилоят филиали вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Ўқув курслари давомида тингловчиларга “Тадбиркорликнинг қонунчилик асослари, бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш”, “Коммуникацияларга уланиш, хом ашё ва ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш”, “Бизнес режа ишлаб чиқиш”, “Банкда ҳисоб варақ, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб варақ очиш, кредит олиш шартлари ва тартиби”, “Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молиявий ҳисобот”, “Солиқлар ва мажбурий тўловлар, божхона божлари ва тўловлари, улар бўйича имтиёзлар”, “Кичик бизнес корхоналарида меҳнат мухофазаси ва иш берувчининг масъулияти”” мавзуларида керакли кўрсатма ва тушунчалар берилди.
Ўқув курси жараёнида муваффақиятли фаолият олиб бораётган корхоналарга ташрифлар буюрилди. Муваффақиятли тадбиркорлар маҳорат дарслари (мастер-класс) давомида барча тингловчиларга ўзларининг бизнес юритиш ва тадбиркорлик фаолиятини дастлабки ташкил этиш тажрибалари тўғрисида сўзлаб, ўз маслаҳатларини бердилар. Мазкур ўқув курсларида 2018 йил 1 июль ҳолатига жами 467 нафар тингловчи иштирок этиб, улардан 145 нафари аёлларни ташкил қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги 602-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида, ҳудудларда ташкил этилаётган ўқув курслари самарадорлигини ошириш ва янада такомиллаштириш учун Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташаббуси билан вилоят миқёсида иқтисодиёт тармоқлари соҳалари кесимида ўқув курслари ташкил этиш режалаштирилди.
Жумладан, 2018 йилнинг 19-21 февраль кунлари Косонсой туманидаги “Аҳмадхожи Косоний” МЧЖ биносида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва қайта ишлаш” соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун, 22-23 февраль кунлари Чуст туманидаги “Style Textile” ХК биносида “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш” соҳасидаги тадбиркорлар учун, Наманган шаҳрида 27 февралдан 1 мартгача “Мехмаш” МЧЖ биносида “Халқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш” соҳаси, 5-7 март кунлари Норин туманидаги “Norin Bottlers” МЧЖда “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш” соҳаси ҳамда 13-15 март кунлари эса Наманган шаҳрида жойлашган “Наманган темир-бетон буюмлари заводи” МЧЖ биносида “Қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш” соҳаси тадбиркорлари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Ўқув курслари жараёнида муваффақиятли фаолият олиб бораётган корхоналарга бевосита ташрифлар ҳам ташкил этилди. Косонсой туманидаги “Аҳмадхожи Косоний” МЧЖ (паррандачилик, иссиқхона ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш), Чуст туманидаги “Style Textile” ХК (тўқимачилик ва тикув-трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш), Наманган шаҳридаги “Мехмаш” МЧЖ (металл қувурлар, иссиқхона конструкциялари ишлаб чиқариш), Норин туманидаги “Norin Bottlers” МЧЖ (салқин ичимликлар ишлаб чиқариш) ва Наманган шаҳрида жойлашган “Наманган темир-бетон буюмлари заводи” МЧЖ (темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш) каби корхоналарни бунга яққол мисол қилиб айтиш мумкин.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!