Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ИШЛАШ, ОЛҒА ИНТИЛИШ — БАРЧАСИДАН ЗАВҚЛИ

“Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчилари» анжумани Наманган вилоятида ҳам ўзгача кайфиятда ташкил этилди. Зеро, меҳр бериб ишланган барча мавсумда болалар ва уларнинг ота-оналари кўнгли олингани каби ушбу тадбирда ташкилотчилар, умуман, ҳар бир фидойининг розилигига эришилди десак, муболаға бўлмас.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари П.Маткаримов, касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши раиси З.Маҳкамова ҳамда ҳамкор ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Белгиланган 13 номинацияда ғолибликни қўлга киритган фаоллар нуфузли меҳмонлар қўлидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини олишди. Шундан сўнг дилтортар қўшиқлардан таркиб топган концерт дастури йиғилганларга тақдим этилди.

* * *

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, вилоятда барча турдаги болалар оромгоҳлари фаолияти жорий йилнинг
5 июнь кунидан бошлаб амалга оширилди. Шундан, 8 та стационар оромгоҳларда 5500 нафар, 95 та мактаб ва коллежлар қошида ташкил этиладиган кундузги оромгоҳларда 11850 нафар болаларни, “Меҳнат ва дам олиш” оромгоҳларида 555 нафар ўсмирларни дам олдирилишига эришилди. Вилоят бўйича жами 17310 нафар болаларни соғломлаштирилиб, режа
100,3 фоизга бажарилди.

  • Бу кўрсаткичларда озми-кўпми ҳиссамиз борлигидан фахрландик, — дейди “Энг намунали болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчиси” номинацияси ғолиби, АСМ ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман кенгаши раиси Ботирхон Бобохонов. — Фарзандлар учун сарфланган сармоя энг хайрли ва баракалидир, дейишади. Дарҳақиқат, бугун биз уларга қанчалар болалик завқини улашсак, келажакда улар шу қадар кўп хайрли ишлар ташаббускори бўлишади. Турли тўгаракми, оромгоҳми, таълим даргоҳими, қаерда бўлмасин, уларнинг қалбига эзгулик уруғини қадай олсак, эртага улар серҳосил ва азим дарахтларга айланишади. Касаба уюшмасининг фаоли сифатида бу бўғинларнинг барчасида мавжудлигимиз, самарали механизмга эгалигимиз болалар келажаги йўлидаги ишларимизга янада унумдорлик бахш этади.

Дилдора РАҲМОНОВА,

Ishonch” мухбири

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!