Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ИШ ЖОЙИ ХАВФСИЗ БЎЛСА…

Инсон ўз ҳаётини яхши ўтказиши учун бирор фаолият турини танлайди. Яхши иш эса, табиийки, хавфсиз муҳит яратилган жойдагина амалга ошади. Шу мақсадда “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бўлимларида хавфсизлик техникаси бўйича кўриклар ташкил этилмоқда. Шундай мусобақалардан бири шаҳар ва туман ЭТКларни эксплуатация ходимлари ўртасида касб маҳорати бўйича Чуст ТЭТКда ўтказилди.

“Ўзбекэнерго” АЖнинг 2016 йил 31 майдаги 291-сонли, “Наманган ҲЭТК” АЖ нинг 2016 йил 9 июндаги 333-сонли “Хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ўтказиш тўғрисида”ги буйруқларига асосан жорий йил 20 июндан – 20 июлгача “Хавфсизлик техникаси” бўйича кўрик ўтказилмоқда. “Наманган ҲЭТК” АЖда кўрикни сифатли ўтказиш мақсадида 15 банддан иборат тадбир ишлаб чиқилган бўлиб, тадбирларни бажарилиши марказий ҳайъат томонидан назорат қилиб борилмоқда.

P1110317Мусобақани ўтказишдан мақсад электр қурилмаларида хавфсиз иш бажариш учун иш жойи тайёрлаш, сифатли иш бажариш, асосийси бахтсиз ҳодисаларни олдини олишга қаратилган.

  • Электр қурилмаларида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини тўлиқлиги ва “Тармоқдан узилган қарздор истеъмолчи хонадон перекидкасини қайта тармоққа улаш”, “Трансформаторда носоз автоматни алмаштириш”, “Ҳаво тармоғидаги трансформаторда носоз ажратгични таъмирлаш” ва “Электр токи таъсирига тушган одамни қутқариш ва биринчи ёрдам кўрсатиш” йўналишлари бўйича иштирокчилар ўз маҳоратини намойиш этишди,-дейди Наманган ҳудудий электр тармоклари корхонаси АЖ КУҚ раиси Рустам Дедамирзаев.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, биринчи ўринни Чуст ТЭТК, иккинчи ўринни Поп ТЭТК ва учинчи ўринни Мингбулоқ ТЭТК эгаллади. Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар, санаторияларга бепул йўлланмалар ҳамда 20160716_163439мусобақани ташкил этишда юқори даражада тайёргарлик кўрган ходимлар пул мукофотлари билан тақдирланди.

 

Мирзанозир ҚОРАБОЕВ,

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!