Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ХОДИМ САЛОМАТ БЎЛСИН!

Ходим соғлом бўлса, ишда унум бўлади. Саломатлик борасида иш берувчиларнинг, ходим манфаатини ҳимоя этувчи жамоатчилик ташкилотларининг қайғуриши асосида ҳам шу манфаат ётади. Касаба уюшмалари томонидан ташкил этиладиган спорт мусобақалари, ишлаб чиқариш гимнастикаси, турли  жисмоний баҳслар, пировардида ходимнинг саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Шу мақсадда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси тасарруфидаги  корхона, ташкилот ва муассасаларда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» муносабати билан уч босқичли спорт тадбирлари ўтказиш бошлаб юборилди. Ҳар бир ходимнинг жисмонан бақувват бўлишини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида волейбол (аёллар ўртасида), шахмат, шашка, стол тенниси, бадминтон, сузиш (аёл ва эркаклар ўртасида) бўйича баҳсларга киришилди. Дастлабки босқичда 2135 та ташкилотда 180 260 нафар ходим иштирок этди.

Жумладан, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  Наманган шаҳар кенгаши томонидан 15, 18, 20, 31, 34, 58, 71-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 2-сонли давлат ихтисослашган мактаб-интернат ҳудудида биринчи босқич баҳслари ўтказилди. Ҳудудларда ўтказилган мусобақалар якунларига кўра ғолиблар 2-босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Мусобақаларда шаҳардаги 83 та умумтаълим мактаби, 7 та ДИМИ, 26-сонли меҳрибонлик уйи ва 40-49-махсус мактаб интернатларидан 1800 нафардан зиёд ишловчи иштирок этди.

Навбатдаги босқич ҳам кўтаринки кайфият ва юксак тайёргарлик остида ўтади.

Қосимжон ХОЛБАЕВ,

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси  етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!