Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

HECK KIM ETIBORDAN CHETDA QOLMAYDI

Жаннатмакон Ўзбекистонимизда мустақиллигимизнинг 24 йиллиги байрами ўзгача шукух, қутлуғ ва қадрли аём сифатида барчамизни қалбимизда энг улуғ, энг азиз деган фахр-ифтихор туйғулари остида ўтди.

Барчамизга маълумки, бу йил юртбошимиз томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” деб элон қилинди. Жорий йилнинг 26 август куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним” мавзусида ўтказилган тадбирда  “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида вилоятимизда турли жабхаларда меҳнат қилаётган 20 нафар кекса фахрийларимизга ҳамда
15 нафар эҳтиёжманд оила вакиллари онахонларимизга сиҳатгоҳларга бепул йўлланма олиш сертификатлари тарқатилди.

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида ўтказилаётган тадбирга асосан Тошкент вилоятини Қибрай туманида жойлашган “Ботаника” сиҳатгоҳига вилоятимиздан Ватанимиз равнақига ўз меҳнати билан ҳисса қўшаётган 3 нафар эҳтиёжманд аёлларимизга йўлланмалар бепул берилди.

“Мен бундай имтиёз ва имкониятни сира кутмагандим” –дейди Косонсой туманидаги “Чахор Баҳодир” фермер хўжалиги ишчиси, машхур пиллакор Қораходжаева Муаззамхон опа.

“Дарҳақиқат, касаба уюшмаларининг аёлларга бераётган алоҳида эътибори, кўрсатаётган ғамҳўрликлари бизни янада тўлқинлантирди. Айниқса, мен оила рўзғоридан орттириб ўзим учун йўлланма олиб дам олишга боролмаган бўлардим. Касаба уюшмалари томонидан берилган йўлланма нафақат дам олиш, балки соғлигимни тиклашга жуда катта ёрдам беради деб ўйлайман. Бунинг учун ўзим каби кекса фахрийлар номида касаба уюшмалари ташкилотларига миннатдорчилигимни билдираман”

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!