Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Ҳашар – элга ярашар

Жаннатмакон юртимизнинг барча гўшаларида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик айёмига тайёргарлик кўриш ишлари авжида. Наманганда ҳам  энг улуғ ва энг азиз  байрамни кўтаринки кайфиятда қаршилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 августдаги фармойишига асосланган вилоят ҳокимининг 20-21 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ташкил этиш тўғрисидаги фармойиши барча наманганликларни бир мақсад йўлида жамлади.

Ҳар бир шаҳар, қишлоқ, маҳалла ва кўчалар байрамга тайёргарлик асносида ўзгача чирой очди, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, кўнгилларга ёруғлик улашилди.

Икки кунлик ҳашарда 2 млн. 152 минг нафар наманганлик иштирок этди. улардан 1 млн. 600 минг нафари ёшлар эканлигини алоҳида таъкидлаш ўринли. Ҳашар кунлари 772 та маҳалладаги 3880 га ҳудуд ободонлаштирилди. 1710 км узунликдаги ариқ ва зовурлар тозаланиб, 755 та қабристон ва зиёратгоҳлар тартибга келтирилди. 1 млн. 962 минг тупдан зиёд дарахт ва буталарга ишлов берилиб, атроф-муҳит чиройига чирой қўшилди.  Халқимизнинг азалий удумларидан бўлган ушбу савобли жараёнга касаба уюшмалари ҳам ўз улушларини муносиб тарзда қўшишди. Жумладан, 400 мингдан зиёд касаба уюшма аъзолари ва ходимлари юртни обод этиш ишларида иштирок этишди.

Хусусан, Поп тумани  Чодак қишлоғидаги 9 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли турар жойлари, ташкилот, корхона ва муассасалар ҳудудлари, кўчалар, маҳаллалар, қабристонлар теварак-атрофлари, ариқлар, зовурлар тозаланди, тўпланган ахлатлар белгиланган жойларга чиқариб ташланди.

Айниқса, гузар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тозалигига алоҳида эътибор қаратилиб, гуллар экилди. Тассарруфдаги “Камалак” ва “Норин” болалар оромгоҳларида ҳам тозалов ишлари ўтказилди, дарахтларга ишлов берилиб, оқланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!