Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ҲАРБИЙЛАРИМИЗ СУЗИШДА ҲАМ МОҲИР

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги, Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси ҳамкорлигида “Океан” сув спорт саройида харбий хизматчилар ўртасида сузиш бўйича мусобақа уюштирилди.

“Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати” шиори остида ўтказилган ушбу мусобақада вилоятдаги ҳарбий қисм хизматчилари ва кўмондонларидан иборат  жами 800 нафар  киши иштирок этишди.

Меҳнаткашлар, айниқса ёшлар орасида мамлакатимиздаги тинч ва осуда ҳаёт қадрининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, улар онгида Ватан ҳимоясини таъминлашдек муқаддас бурч, ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мусобақа ўзига хос кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

 Ҳарбийларимиз  сузиш мусобақасида яккалик ва эстафеталик услубида ўзларининг моҳир сузувчи эканлигини намойиш этишди. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига асосан мусобақа ғолиб ва совриндор харбийлари ва жамоалар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мусобақа қатнашчиларига вилоят Маданият бошқармаси томонидаи тайёрланган мусиқий дастур ҳам намойиш этилди.

 

Қосимжон Холбоев,

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

Бирлашмасининг маданий-маърифий ва

 спорт ишлари бўлими мудири.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!