Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ҲАР БИР ХОДИМ ЭНГ ЯХШИСИГА МУНОСИБ!

Инсон зоти яралибдики, ўзини ҳар бир нарсанинг энг яхшисига муносиб билади. Яхши ном, яхши сўз, яхши ҳаёт, яхши оила ва албатта, яхши иш жойи. Мазкур рўйхатдагиларнинг айримларига шахс ўз ички имкониятлари доирасида эриша олса, айримларида жамиятнинг кўмаги зарурдир.

Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устувор бўлган юртимизда касаба уюшмалари ҳам айни ақидага мувофиқ тизимли ишларни йўлга қўймоқда. Кейинги йилларда “яшил иш ўринлари” тушунчаси қамровида муносиб меҳнат шароитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ходимлар меҳнатини муҳофаза қилишни ташкил этишга доир чора-тадбирларни янада такомиллаштириш, уларнинг манзиллилиги ва самарадорлигини оширишга эътибор,  халқаро тажрибани ўрганган ҳолда тегишли резолюциялар қабул қилиниб, соҳада улкан ишлар амалга ошириб келинмоқда. Натижада касаба уюшмаларининг барча бўғинларида ягона мақсад юзага келди: мавжуд корхона-ташкилотларда ходимлар учун ҳар SAM_6173томонлама соғлом муҳитни яратиш, пировардида, инсонлар хавфсиз шароитларда ишлашига эришиш.

Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, хавфсизлик маданиятининг юқори даражада бўлиши меҳнаткашларга, иш берувчиларга ва ҳукуматга бирдек наф келтиради. Аввало, меҳнат унумдорлиги ва хавфсизликнинг ўсиши корхонанинг рақобатбардошлигини ошишига ишончли асосдир. Хавфсиз меҳнат шароити эса кучли касаба уюшмаси бор жойдагина юзага келади.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган шахар кенгаши тасарруфидаги “NAFIS TEX  GROUP” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Аксана Турсунова ҳам бу фикрнинг ҳақлигига ўз тажрибасида  ишонч ҳосил қилди.

SAM_6207Ҳозирги кунда ушбу жамиятда фаолият юритаётган ходимлар 160 нафар бўлиб, уларнинг 90 фоизини аёллар ташкил этади. Иш берувчи томонидан ходимларга қулай меҳнат шароити яратиш йўлида маънавий эскирмаган, хавфсиз, сўнгги русумдаги замонавий  асбоб-ускуналар, ёритиш тизимидан тортиб иш жараёнига алоқадор элементларгача ўзгача дид билан  ташкиллаштирилган. Ходимларга шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош иш берувчи томонидан бепул тарқатилади. Санитар-гигиена хоналар, дам олиш, ечиниш-кийиниш хоналари ташкилланган бўлиб, улар талаб даражасида жиҳозланган. Корхона ошхонасидаги овқатланиш зали бир вақтнинг ўзида юз нафар ишчи-ходимни қабул қилиш имкониятига эга бўлиб,  бепул овқатланиш, хизмат кўрсатиш йўл қўйилган.

Албатта, шундай қулай шароитда банд бўлган инсонларда ишдаги стресс ҳолатлари кузатилмайди. Шунинг учун жамият ишчилари чеҳрасида ҳамиша мамнунлик, ҳаракатларида иш учун фидокорлик яққол кўзга ташланади. Бу манзарани ҳавас билан кузатар эканмиз, хаёлимизда “ҳар бир ишловчи шундай шароитга муносибдир!” деган фикр кечди. Зеро, қулай меҳнат шароити унумдорликнинг энг асосий омилидир.

 

Алихон АКРАМОВ,

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!