Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ЎРТОҚЛАШИЛДИ!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан тасдиқланган режага асосан Андижон вилояти Хонабод санаторийсида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги миллий тизимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг имконияти ва ролини ошириш” мавзусида сеаминар бўлиб ўтди.

Семинарда Халқаро меҳнат ташкилотининг Москвадаги вакили меҳнат ва меҳнат муҳофазаси инспекциясининг меҳнатни тартибга солиш бош мутахассиси  Валентин Мокану, Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг Румыниядаги вакили меҳнат муҳофазаси эксперти Корнелиу Константиная, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси юридик бўлими мудири Хамидулла Премкулов, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Нодира Каримова иштирок этди.

Икки кун давом этган семинарда Ўзбекистонда меҳнат мухофазаси ва хавфсизлиги, иш жойида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича ёрдам, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги Европа иттифоқида каби бир қатор мавзуларда бўлиб ўтди. Семинарда 30 нафардан ортиқ турли вилоятлардан ташриф буюрган меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислари иштирок этди.

Семинарда Руминия ва Чехия давлатларининг ташкилотларида касаба уюшмалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш вакилларининг олиб бораётган ҳамда ташкил этган ишлари тўғрисида маърузалар тингланди.

Шу қаторда Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонун ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ўртоқлашилди.

Келгусида Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги ишларни тизимли ташкил этиш, ходимлар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлари бўйича ходимларни ўқитиш ва билим савияларини ошириш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш юзасидан бошланғич ташкилотлар фаолиятини яхшилашга қаратилган амалий ёрдам кўрсатиш кўламини ошириш, Меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишида семинарлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Одилжон ДЖОРАБАЕВ,

Наманган вилоят касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси

меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!