Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

«ГЎЗАЛ ВА БЕТАКРОРИМСАН,МУҚАДДАС ВАТАНИМ,ЖОНИМ СЕНГА ФИДО ЎЗБЕКИСТОНИМ»

Наманган шахар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан  2016 йил 27 июл куни  Наманган шахар “Ёшлар  маркази” концерт залида Республикамиз Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “ГЎЗАЛ ВА БЕТАКРОРИМСАН, МУҚАДДАС ВАТАНИМ, ЖОНИМ СЕНГА ФИДО ЎЗБЕКИСТОНИМ” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбири давомида Наманган шахар Тиббиёт Бирлашмасига қарашли ДПМ ходимлари, тиббиёт муассасаларидаги  Камолот етакчилари хамда касаба уюшма қўмитаси қошида ташкил этилган “Наманган Тиббий Наво Сервис” шуъба корхонаси ишчиларидан Режиссер-сенаристи, хонандалари хамда видео тасвирчилари томонидан саҳналаштирилиб, байрам дастури давомида Ватанни мадх этувчи куй- қўшиклар, турли хил бадиий сахна кўринишлари,  келажагимиз бўлмиш ёш болалар иштирокидаги қўшик ва рақслари хамда тиббиёт ходимлари томонидан тайёрланган миллий рақслар тадбирга келганларни кўнглидан жой эгаллади. Байрам тадбири давомида фаол ходимларга Касаба уюшмасининг ташаккурномалари топширилди.

photo_2016-07-29_08-48-59Байрам тадбирига мехмон санъаткорлардан Аброр Турсунов ҳамда ёшлардан ташкил топган “Келажак” гурухи хам ўзларининг куй-қўшиклари билан ташриф буюришди.

Келгусида шахардаги барча тиббиёт муассасаларида хам маданий-оммавий тадбирлар, таниқли инсонлар билан учрашувлар олиб борилади

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!