Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!”

Бобо Тарих битган китобнинг шундай ёрқин саҳифалари бўладики, у нафақат инсон тақдирини, балки бутун миллат, халқ, дунё ҳаётини янги ўзанга солиб юборади. Бугун юртимиз юксак қувонч ва улуғвор шукуҳ билан нишонлаётган истиқлол тантаналарида айни ҳақиқат намоён бўлаётир.

Наманган вилоят касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмасида нишонланган “Гўзал  ва  бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним  сенга  фидо  Ўзбекистоним!” маданий-маърифий тадбирида ҳам худди шу шукроналикни сезиш мумкин эди.

DSCN2109– Юртбошимиз муносиб равишда эътироф этганидек, “биз – эркинлик ҳавосидан нафас олиб яшаётган, ўз қадр-қимматини, инсоний шаънини, не-не улуғ зотларнинг ворислари эканини, ўзлигини англаган, миллий ғурур ва ифтихорини тиклаган, жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаб, келажак сари дадил қадам қўяётган буюк халқмиз”. Демакки, ҳаётимиз, фаолиятимиз, бутун турмушимиз шу ибратга муносиб бўлмоғи керак, – дея таъкидлади тадбирни очиб берар экан ЎзКУФК раиси Т.Нарбаева.

Тадбир бир қатор фаол аёлларнинг кўнглини қувончга тўлдириш билан бошланди. «Касаба уюшмалари – хотин-қизларга» акцияси доирасида   11 нафар аёлга электр-маиший техника  жиҳозлари топширилди.

шунингдек, 12 нафар меҳнат жамоаларида кўпни кўрган, ҳаётий тажрибаси юксак, меҳнат фаолияти самарадор ходимларни нафақага кузатиш маросими ўтказилиб, уларга алоҳида эсдалик совғалари топширилди.

DSCN2117– Инсон эътибордан, рағбатдан, эътирофдан бахтиёр бўлади, – дейди Чуст тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамшираси Малоҳат ЖЎраева. – Бу туйғу учун ёшнинг ҳам, тажрибанинг ҳам чегараси йўқ. Узоқ йиллар соғлиқни сақлаш соҳасида меҳнат қилдим. Кўплаб фидойиларни нафақага кузатиш ишларининг гувоҳи бЎлдим, аммо бунинг қанчалик ҳаяжонли, кўнгилни тўлқинлантирувчи лаҳзалар эканини ўз бошимдан ўтказибгина, ҳис қиляпман. Ҳозир эса атрофимдаги тенгдошларимга боқиб, ёшлик тарк этмаган чеҳраларни, шавқу шижоатга тўлган қалб соҳибларини кўрмоқдаман. Бу, шубҳасиз, мустақиллик берган хотиржамлик шарофатидан, бахтиёр ҳаётнинг нашидасидандир.

Тадбирда “Касаба уюшмалари – ёшларга” акцияси доирасида 22 нафар иқтидорли талаба-ўқувчилар “Касаба уюшмалари стипендианти” номига сазовор бўлишди.

–  Бундай эътибордан илҳомланмай, Ватан тақдири учун бутун ҳаётимизни бахшида этмай бўладими? – дейди миннатдорлик изҳор этар экан Санг маиший хизмат кЎрсатиш касб-ҳунар коллежи 1-босқич талабаси Шаҳноза Рустамова.

Тадбир доирасида Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами муносабати билан 14 нафар аёлга бепул йЎлланмалар тақдим этилди. Шундан сўнг тадбир бахтиёр ҳаётимизни тараннум этувчи куй-қўшиқларга уланиб кетди.

Тадбирда Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Х.Бозоров, ЎзКУФК раиси Т.Нарбаева, вилоят КУТБ раиси З.Маҳкамова, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!