Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ҒОЛИБЛИКНИ ОҚЛАШДИ

Айни кунларда “Соғлом оила” спорт мусобақалари ҳудудларда қизғин тарзда ўтказилмоқда.

Хусусан, АСМ ходимлари Наманган шаҳар кенгаши тизимидаги ташкилотларда ишловчи спортсеварлар бу борада алоҳида жонбозлик кўрсатаётир. Тармоқ ичида кечган беллашувларда 1-ўринни Наманган хизмат кўрсатиш коллежи кимё фани ўқитувчиси Шоҳида Каримова  (турмуш ўртоғи Дониёрбек Раҳимов ва ўғли Достонбек Хаймирзаев ) ҳамда қиз фарзанди билан иштирок этган жамоалар ичида 1-ўринни Наманган хизмат кўрсатиш коллежи жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Сайфулло Раҳматуллаев (турмуш ўртоғи Одина Болтабоева ва қизи Ойша Раҳматуллаева) оилалари ғолиб деб топилди ва тармоқлараро шаҳар босқичига тавсия этилди.

Навбатдаги босқичда Шоҳида Каримовалар оиласи ўғил фарзанди билан иштирок этган жамоалар ичида иккинчиликни эгаллади, муносиб совғаларга сазовор бўлишди.

Зулхумор ҲОЖИМАТОВА,

АСМ ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши раиси

 

Д.Раҳмонова тайёрлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!