Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ҒАЗАЛ  МУЛКИНИНГ СУЛТОНИГА ЭҲТИРОМ

Яқинда Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан “Навоийга эҳтиром” номли маданий тадбир ўтказилди.

Бирлашма ходимлари, Республика Кенгашларининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари ҳамда шаҳар, туман тармоқ кенгашлари раислари иштирокида  бўлиб ўтган ушбу тадбирда Навоийнинг умр йўли, унинг бизгача етиб келган энг сара асари бўлмиш “Хамса” тўғрисида маърузалар қилинди ҳамда унинг бетакрор ғазалларидан намуналар ўқилди.

Бобомизнинг бундан беш аср илгари ёзиб кетган ўлмас фикрлари, дурдона асарлари ҳали-ҳануз қалбимиз ва онгимизни чароғон нур каби ёритиб келаётганини ушбу Навоийхонлик кечасида ўқилган пурмаъно ғазаллардан яна бир бор англаб етдик.

Мутафаккир Навоий ёзган  ҳар бир мисрадан жавоҳир фикрлар олишимиз шубҳасиз. Зеро, олиму фузалолар таъкидлашганидек, Алишер Навоий —дунёни маънавий таназзулдан қутқара оладиган кўнгил боғининг боғбонидир.

Қосимжон Холбоев,

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!