Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ФОЙДАЛИ ЎҚУВ

Ҳақиқий касб фидойисининг энг муҳим жиҳатларидан бири шуки, у изланишдан, ўз олдига янги мақсад ва марралар белгилашдан тўхтамайди. Шундагина ишда унум, фаолиятда муваффақият бўлади. Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан ўтказилаётган ўқувда иштирок этаётган 120 нафардан зиёд тингловчининг барчасини шу маънода ўз ишининг устаси дейиш мумкин.

“Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг малакасини ошириш бўйича тузилган Намунавий ўқув дастур” асосида ташкил этилаётган 2 кунлик ўқувга мавжуд йирик бешта тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги корхона мутахассислари жалб этилди.

20160623_102539– Мазкур ўқувнинг биз учун амалий фойдаси бениҳоя катта бўлди, – дейди Уйчи туман маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг меҳнат муҳофазаси бўйича вакили Содиқ Қаҳҳоров. – Аввало, соҳага оид қонун ҳужжатларининг мукаммал шакллантирилган базасига эга бўлдик, норматив ҳужжатлар жамланган услубий қўлланмалар билан таъминландик. Асосийси, янги тизимда ишлаш афзалликларини ўргандик, олдимизда турган муаммоларга мунозаралар давомида ечим топишга эришдик. Зеро, биздан масъулият талаб қилаётган ушбу юмушнинг инсон ҳаёти, хавфсиз меҳнатини таъминлашдаги ўрни беқиёс. Бу эса кишидан ҳар томонлама ҳушёрлик, огоҳлик ва тажрибани талаб қилади. Ўқув эса айни шу хислатларни бизга яна бир бор сингдирди.

Дарвоқе, мазкур ўқувларнинг барчаси Бирлашма биносида барча замонавий анжомлар билан жиҳозланган ўқув хонасида ўтказилаётганини таъкидлаш ўринли. Ушбу қулайликлардан фойдаланиб, ўқув жараёнлари интерфаол усулда, тингловчининг ёдида қоларли тарзда ташкиллаштирилмоқда.

 

Мирзанозир ҚОРАБОЕВ,

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!