Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ФИДОЙИЛИК УНУТИЛМАЙДИ

Александр Дюманинг машҳур “Граф Монте-Кристо” асарида шундай жумла келтирилади: “Ҳар бир киши ўз Ватанига хизмат қилмоғи шарт. Биров Ватанга истеъдодини ҳадя этади, биров меҳнатини, бошқа биров тан-жонини”. Дарҳақиқат, Ватанга хизмат қилиш – юксак шараф, олий бахт. Ана шу муқаддас бурч учун жонини тиккан, тинчлик, осойишталик, эрк  йўлида умрини фидо қилган зотларнинг абадиятга муҳрланган хотираси байрам олдидан яна бир бор ёдга олинмоқда.

Касаба уюшма ташкилотлари томонидан хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари оилалари вакилларига “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!” шиори остида 500 000 сўмдан моддий маблағ кўринишидаги байрам туҳфаси топширилмоқда. Бу каби ёрдам вилоятдаги …. та оилага етиб борди.

Улардан бири – Ички ишлар тизимида ишлаган ва хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган сержант Ёқубжон Қодиров оиласидир.

– Турмуш ўртоғим болалигидан ички ишлар ходими бўламан, деб ният қилган экан, – дейди Норин тумани Хўжақўрғонча МФЙда яшовчи марҳумнинг рафиқаси Наргиза Мўминова. – Ўғлим Аббосбек ҳам отасининг изидан бормоқчи. Ҳозирда саккизинчи синф, дадамга ўхшаган ички ишлар ходими бўламан, дейди.  Қизларим Мухлиса, Моҳирани ҳам дадаси орзулагандек инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қилмоқдаман.

2011 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида жиноятчининг қаршилиги сабаб жараҳотланган Ёқубжон 9 кун ўлим билан олишган, бироқ ўлим ўз сўзини айтганди.

– Ўлим муқаррар, дейишади. Аммо асосий гап қачон омонатни топширишда эмас, муносиб яшаш ва шунга яраша фидо бўлишда, менимча, – дейди Наргиза Мўминова. – Турмуш ўртоғим Ватан олдидаги, фарзандлари, оиласи олдидаги бурчини шараф билан уддалади. Бир инсон умри давомида қилиши мумкин бўлган яхши амалларнинг энг эзгуси ёмонликнинг йўлини тўсишга эришди. Бугун биз ҳар томонлама тинч, хотиржам, эътибору эъзозда яшаётирмиз.

 

Қосимжон ХОЛБОЕВ,

Наманган вилоят касаба уюшма ташкилотлари бўлим мудири

 

Д.Раҳмонова тайёрлади

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!